Андижон шаҳрида спортнинг Таэквандо-ВТФ тури бўйича 2013-2015 йилларда туғилган болалар ва ўсмирлар ўртасида вилоят биринчилиги бўлиб ўтди.
Унда БЎСМда спортнинг ана шу тури бўйича шуғулланаётган, Манзурахон Режабоева етакчилигидаги 1-мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Марзияхон Абдуллаева барча тенгдошлари устидан ғалаба қозониб, ғолибликни қўлга киритди ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Андижон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг биринчи даражали дипломи билан тақдирланди ҳамда мусобақанинг Республика миқёсида ўтказиладиган беллашувларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
-Давлатимиз раҳбарининг беш муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш борасида бор имкониятларимизни ишга солмоқдамиз,—дейди БЎСМ мураббийи Жумагул Яқубова. —Мусобақада 18 нафар ёш спортчимиз туманимиз шарафини ҳимоя қилган бўлса уларнинг 10 нафари фахрли ўринларни қўлга киритди. Марзияхон ҳозирда мусобақанинг Республика миқёсида ўтказиладиган беллашувларига қизғин ҳозирлик кўрмоқда.
Гулнора ҲОМИДОВА,
тарбиячи.
Суратда: Марзияхон устози Жумагул Яқубова билан.
М. Рустамов олган сурат.