Президентимиз фармонларига асосан бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида бир неча фармон ва қарорлар қабул қилинди. Шулардан бири “Фуқаролар мурожаати тўғрисида”ги қонун бўлиб, қонун ижросини таъминланиши архив фаолиятида тахлил қилинганда Избоскан Давлат архивига келиб тушаётган сўровлар қуйидагича бўлди:
2015 йилда жами 886 та сўров келиб тушган бўлса, 2019 йилда 2504 та:
Бундан судланганлик ҳақида: 143 та, 2019 йилда 160 та;
Ер бериш тўғрисидаги қарорлардан: 140 та, 2019 йилда 1980 та;
Уй-жой бўйича (хўжалик дафтарларидан) ва бошқалар: 425 та, 2018 йилда 1500 та;
Иш ҳақи бўйича 2015 йилда 2009 та, 2020 йилда 2427 та фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқий ижтимоий сўровларига жавоб берилди.
Бош қомусимиз бўлган конституцияда ҳар ким фикрлаш, сўз ва эьтиқод эркинлиги ҳуқуқига эга, ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб ўтилган. (29-модда)
Юқорилардан келиб чиқиб фуқаролар ўзларининг ҳақ-ҳуқуқларини тушуниб етиб архивга қилган мурожаатлари йилдан-йилга ортиб бораётгани бунинг яққол исботидир.
Туман давлат архиви жамоаси келгусида хам давлат архивлари ва фуқаролар олдида масъул эканлигини хис қилган ҳолда иш ташкил этади.
М. ПЎЛАТОВА,
туман давлат архиви 1-тоифа архивчиси