Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Малака ва тажриба — таълим устуворлиги

Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг раҳнамолигида болажонларимизни мактабгача таълимга қамраб олиш мақсадида аҳоли зич жойларда хусусий нодавлат ва оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилди.
Бу эса ҳудудларда мактабгача ёшдаги 25 нафаргача жажжи ўғил-қизларни таълим-тарбия олиши, билим кўникма, малакаларини шакллантириши, мактаб­гача сифатли таълим тайёрлаш бўйича қамраб олиш имкониятини яратди.
«Барҳаёт» МФЙ ҳудудида тадбиркор Саидахон Раҳмонова томонидан 2019 йил 1 июнь куни «Қувноқ болажон» дея номланган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди.
Тадбиркор Саидахон Раҳмонова иш бошлашдан олдин болажонларга сифатли таълим беришда икки мавзуга эътибор қаратди. Биринчидан маҳаллада 30 ёшгача иш қидириб юрган 3 нафар мутахассис тарбиячиларни ишга жойлаш билан бирга уларнинг билим салоҳиятини кузатди. Муассасада болалар таълим-тарбияси учун барча шароитлар яратилди. Тарбияланувчилар саломатлигини муҳофаза қилиш учун туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази ҳамда ҳудуддаги 28-сонли қишлоқ оилавий пунктининг шифокор мутахассислари билан шартнома тузилди.
Муассасада инглиз тили ўқитувчиси Наргизахон Хабибуллаева, малакали тарбиячилардан Гулбаҳор Мамасолиева, Мавлудахон Бурхоновалар ҳамжиҳатликда иш олиб бормоқдалар.
Намунали дея таъриф этилган “Қувноқ болажон” оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида туманда фаолият олиб бораётган оилавий боғчаларнинг тадбиркорлари “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш ва меъёрий ҳужжатлар билан ишлашни тартибга солиш” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Семинар иштирокчилари оилавий боғчада болажонларни ёзги соғломлаштириш, сифатли тўғри овқатлантириш, таълим-тарбия олишлари ва уларнинг зерикиб қолмасликлари учун ҳар томонлама олиб борилаётган ҳаракатлар билан танишдилар. Тадбир якунида иштирокчилар ўз таассуротларини ўртоқлашиб, келажак режаларига яна бир бор назар ташладилар, тажриба алмашдилар. Албатта бундай семинарлар ўзининг ижобий самарасини беради ва тарбияланувчиларга шу кун талаблари асосида таълим ва тарбия беришда муҳим омил бўлади.

М. РУСТАМОВ.
Суратларда: Наргизахон Ҳабибуллаева дарс пайтида; Гулбаҳор Мамасолиева болалар билан гулзорда.

Улашинг: