Юртимизнинг ҳар қарич ери олтинга тенг. Унинг гўзал табиати мусаффо ҳавоси, зилолдек тиниқ ва шифобахш сувлари ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади. Мана шундай бетакрор гўзалликни асраб авайлаш, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш ҳар биримизнинг унутилмас бурчимиздир.
Аммо ҳавонинг булғанишига йўл қўяётган инсонлар ҳам бор. Айрим фермерлар томонидан сомонпояларга ўт ёқиб юбориш ҳолатлари учрагани ташвишли ҳолдир. Жорий йилда ҳам мана шундай хатоликка йўл қўйган бир нечта фермерларимизга энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима солинди. Эндиликда улар ҳам чўнтагига, ҳам атроф-муҳитга зарар етказишганини англаб етишган бўлса ажаб эмас. Дарҳақиқат табиатнинг ўзи заргарга ўхшайди. Унинг бағридан униб чиққан ҳар бир гиёҳ, ҳар бир дарахт, ўрмонлар, ҳайвонот олами ўзига хос бир оламдир. Бу табиий бойликка ва атроф-муҳит тозалигига даҳл қилиш фақат шу соҳа ходимларининг иши эмас, балки барчанинг бурчидир. Чунки, биз яшаётган ҳудуд мусаффолиги, экологик мувозанат барчамизга бирдек дахлдордир.
Мухтасар қилиб айтганда Она табиатга меҳр-муҳаббатли бўлайлик. Оилаларда маҳалла ва қишлоқларимизда экологик тарбияни кучайтирайлик, орасталик билан атроф-муҳит тозалигини сақлашимиз зарур. Агар биз табиий гўзалликка, ҳавомиз тозалигига зиён етказмасликни одат қилсак, авлодлар келажаги ва ҳаётнинг давомийлиги учун шунчалик кўп қайғурган бўламиз.
Имомназар УМАРОВ,
Экалогия ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш туман инспекцияси 1-тоифали мутахассиси