Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Хурматли кичик бизнес субъектлари вакиллари!

Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “2020 йил учун Давлат статистика ишлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 105-сон қарори хамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил
13 апрелдаги 24-сонли буйруғига асосан тасдиқланган вақтинчалик тартиблар бажарилишини самарали ташкил этиш, шунингдек дунё бўйича тарқалаётган коронавирус пандемияси мамлакатимизда макроиқтисодий ҳамда ижтимоий-иқтисодий жараёнларга ўз таъсирини ўтказаётганлигини инобатга олиб, иқтисодиёт тармоқлари статистикаси (саноат, хизмат кўрсатиш, савдо ва қурилиш) томонидан кичик бизнес субъектлари фаолиятининг ҳамда нархлар статистикаси кўрсаткичларини сифатли баҳолаш ва аниқлашни ташкил этилган. Тартибга кўра худудларда давлат рўйхатидан ўтган бирча кичик бизнес субъектларининг 80 фоизини қамраб олган холда туман статистика бўлимлари томонидан ойма-ой танланма сўров (телефон, телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда) ўтказилмоқда. Бугунги кунда кичик бизнес субъектлари холати ва долзарб кунларда уларнинг махсулот ишлаб чиқариши, хизматлар кўрсатилиши ва товар айланмалари қай ахволда олиб борилаётганлиги бўйича сўров ўтказиб келинмоқда. Хурматли кичик бизнес субъектлари вакиллари Сиздан сўралаётган маълумотлар фақат статистик мақсадлар учун фойдаланилади. Давлат статистика ҳисоботлари ва кузатувларига эътиборли бўлишингизни сўраймиз!

Избоскан туман статистика бўлими бошлиғи, Х.Режабов

Улашинг: