Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

НАФАҚАГА ЧИҚАЁТГАНЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР

Мухтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида ҳарбир соҳада халқ манфаатлари йўлида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг «2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги  2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июндаги 396-сонли қарори тасдиқланди.

Ушбу фармонга кўра пенсияга чиқаётган фуқароларга бир қанча қулайликлар яратилади.

Эндиликда пенсияни ҳисоблаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш ва иш ҳақи миқдорини белгилашда архив маълумотларини тақдим этмасдан;

2005 — 2016 йиллар даври учун жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан;

2016 — 2018 йиллар даври учун — фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;

2019 йил учун — фуқароларнинг иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;

2020 йил 1 январдан кейинги давр учун — “Ягона миллий меҳнат тизими”(ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплекси (“ИДАК”)да мавжуд маълумотлардан келиб чиқиб амалга оширилади. 2000—2019 йиллар даври учун архив маълумотларидан фақат тизимларда зарур маълумотлар мавжуд бўлмаганда ёки фуқаронинг мурожаати асосида фойдаланилади.

Ушбу қарор билан пенсияга чиқаётган фуқароларнинг ортиқча оворагарчилиги ва ҳужжат йиғишдаги вақт сарфининг олди олинади. Энг муҳими Пенсия жамғармаси ва ташкилотлар ўртасида электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилиб, инсон омилисиз пенсия тайинланади ва пенсия тайинлаш жараёни шаффоф бўлади.

 

К. Турғунов,

бўлим бошлиғи                                                 

Улашинг: