Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ РИВОЖЛАНИШИ ЙЎЛИДАГИ ХАВФЛИ ТЎСИҚ

Жиноят  ишлари бўйича Избоскан туман девонхона мудири Солиев Давронбек Тулкинович “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида шундай дейди:

Бизга маълумки, коррупция жамиятни ривожланишига қарши қаратилган ҳаракат сифатида ҳар қандай жамият ва давлатда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни чуқурлаштиришга сабаб бўладиган омил сифатида баҳоланади Ҳозирги глаболлашув даврида ёки жараёнида коррупция муаммоси жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида мавжудлигини кўриш мумкин. Аммо бу — барча давлатларда ҳам коррупция бир хил  деган маънони англатмайди. Бир қатор ривожланган мамлакатларда давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олиш ва унга барҳам беришга қаратилган маъмурий нормалар мажмуи ишлаб чиқилган. Мисол учун, 1978 йилда АҚШ Конгресси “Ҳукуматдаги ахлоқ тўғрисида”ги қонунни қабул қилган. Ушбу Қонуннинг вазифаси давлат амалдорлари ва муассасалари ҳалоллигини сақлаш ҳамда бунга имконият яратишдан иборат. Канаданинг жиноят қонунчилигида “мансабдор шахсларни пора эвазига оғдириш”, “Ҳукуматни алдаш” мансабдорлик жиноятлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган. 1985 йил Канадада давлат хизматчиларининг хизмат вазифалари ва шахсий манфаатлари ўртасидаги зиддият юзага келган ҳолда улар амал қилиши шарт бўлган хулқ-атвор қоидаларини ўзида мужассам қилган Кодекс қабул қилинган.

Давлат хизмати тизимида коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш ва барҳам бериш мақсадида  Францияда ХХ асрнинг
90 йилларида сайланган барча давлат хизматчилари ва коррупция таъсирига берилиши мумкин бўлган жамоат хизмати кадрларига ўз мол-мулки ва даромадлари ҳақида тегишли давлат идораларига маълумот бериш мажбуриятини юклаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Бу борадаги фикрлар бизнинг давлат раҳбари томонидан ҳам айтиб ўтилди. Яъни янги коррупцияга қарши курашувчи тузилма ташкил этиш, тузилмага кенг ваколатлар бериш, давлат ҳокимияти ва органлари ходимлари, мансабдор шахслари орттираётган бойликлар асоси ва негизини ўрганиш, тегишли чоралар ишлаб чиқиш зарурлиги долзарб масала эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни амалга оширишнинг бугунги шароитида коррупцияга қарши муросасиз курашиш давлат ва жамият олдидаги муҳим ва устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Мазкур вазифаларни амалга ошириш мустаҳккам ҳуқуқий асос ва самарали ҳуқуқий механизмни жорий этилишини талаб этади. Шу муносабат билан 2017 йил 3 январдаги Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунининг кучга киритилиши “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган эзгу ғояларни жамият ҳаётига татбиқ қилиш ҳамда жамиятда коррупцияга қарши курашиш ишларини самарали ташкил қилиш мақсадида қабул қилинган. Бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичини бошлаб берган стратегик ислоҳотларни самарали якунланиши ҳамда “яширин иқтисодиёт”га барҳам берилишига  хизмат қилишини қайд этиш жоиз.

Мазкур Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ:

—  коррупция деганда  – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларни кўзлаб моддий ёки номмоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шуниндек бундай нафни қонунга хилоф раишда тақдим этиш тушунилади.

— коррупция оид ҳуқуқбузарлик деганда – коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилиш тушунилади;

— манфаатлар тўқнашуви деганда  —  шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг ёки хизмат мажбуриятларининг лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилот-ларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият тушунилади.

2017 йил 2 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752- қарорида Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиясини тузилиши, мазкур Комиссия тўғрисидаги Низомни тасдиқланиши, Мазкур Низомда Комиссиянинг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилганлиги мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш ишларини тизимли равишда олиб борилишига шарт-шароитлар яратади ва коррупцияни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини самарали таъмин-ланишга хизмат қилади.

Минг афсуски, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўцча миллий ҳуқуқий базара яратилиши ва унга қарши фаол курашилаётган вақтда  суд тизими ходимлари ўртасида ҳам ушбу жиноятга қўл уриш ҳолатлари учраётгани, ўз нафсини жиловлай олмаётган ходимлар ҳисобига суд тизими шаъни, қадр-қиммати, фуқаролар, давлат раҳбари олдидаги ишончни йўқолишига олиб келаётгани ачинарли ҳолдир. Олий суд, вилоят суди раҳбариятининг ҳар бир туманга шахсан ўзлари бориб ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбатлар ўтказиб, огоҳлантирилишга қарамасдан, масъулиятсизликка йўл қўйиб келинмоқда. Мисол учун, Тошкент шаҳар Бектемир туман судининг, Наманган вилоят судининг ходими томонидан содир этилган ҳаракатлар яна бир суд тизимига доғ тушуришга сабаб бўлди. Ҳар бир инсоннинг ўз виждонига ҳавола бўлиб, ҳар қанча тарғибот, тушунтиришлар, ота-оналар билан учрашувлар, тилхат-қасамёдлар олинишига қарамасдан барибир ўз нафсини жиловлай олмайдиган ходимлар сафини қисқартириш, корруцияни олдини олиш суд тизимига бўлган фуқароларни ишончини ошриш мақсадида қуйидаги таклифларни билдираман:

Биринчидан, ҳар бир ходимни суд тизимида ишлашга  муносиблиги (лойиқлиги). Дастлаб ишга қабул қилинаётган номзод ходимни шахси, жамоатчилик тавсифи, оилавий аҳволини атрофлича ўрганиш. (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ишга қабул қилишга ўхшаш тизим  яратиш) Сабаби, илгари иш жойидан қилган ножўя хатти-ҳаракатлари учун ишдан кетган ходимлар, хулқ-атвори суд тизимига мос келмайдиган, жамоатчиликдан ижобий тавсифланмайдиган, нафсига тўлиқлигича эркини топшириб қўядиган ходимларни суҳбат давомида ҳам элакдан ўтказиш имкони бўлиши, шунингдек, оила-аъзоларининг шахси, иш жойи, жамиятда тутган ўрни орқали номзодни суд тизимига мос ёки мос эмаслигини аниқлаш имконияти бўлади.

Иккинчидан, қонунбузилиши ҳолатига йўл қўймаслик мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, кўплаб амалий ишлар қилинди. Хусусан, вилоят суди раҳбарларининг ходимларнинг ўзлари, ота-оналари билан учрашув ўтказиб, кафиллик, кафолат хатлари олинди. Шу қилинган ишларнинг самараси, натижасини ҳамда ходимларнинг хушёрлигини ошириш мақсадида “НАЗОРАТ-СИНОВ” тезкор тадбирларини суд ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда ўтказилиши лозим.

Учинчидан, ҳар бир ходимнинг иш столига оиласи, фарзандлари, ота-онаси билан биргаликда тушган расмини доимий кўриб туришлик қўйилсинки, токи уйда оиласи кутиб тураётганини ҳис қилиши, топаётган пулига уйга ҳалол рисқ олиб боришини ўйлаб, харом корруцияга йўл қўймаслиги учун хизмат қилиши лозим.

Тўртинчидан, вилоят судларида (иқтисодий-фуқаролик, жиноят-маъмурий) 2 та штат бирлиги ички хавфсизликни таъминлаш бўлими ташкил этиш. (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида фаолият олиб борувчи ходимлар каби) Сабаби, ҳар бир ходимни юриш-туриши, хулқ-атвори, кимлар билан мулоқотга кириши барчасининг хатти-ҳаракатлари назоратда бўлиб, қисман бўлса ҳам кўнгилсизликларнинг олдини олишга эришилиши мумкин.

Бешинчидан, туман суди ходимларига малака даражалари берилишида таъқиқни олиб ташлаш лозим. Сабаби, ходимнинг ўз касбига бўлган қизиқиши, интилиши, энг асосийси, масъулиятини яна бир оширади.

Олтинчидан, суд ходимини қалбига етиб борувчи, “виждонини уйғотувчи”, ўз хизмат вазифасига бўлган масъулиятини оширишга ундайдиган, мажбур қиладиган роликлар яратиш, шу роликларни вилоят судларининг умумий йиғилишида намойиш қилиш. Сабаби, ушбу видеороликлар ҳам ходимнинг қандайдир ҳиссиёт, тўғри йўлга бошлашлик, тегишли хулосалалар чиқаришга ундаши мумкин.

«Пахтакор» газетаси сайти ва каналига аъзо бўлинг.

Мурожаат учун телефонлар: 90 625 85 01, 93 062 46 11

Улашинг: