Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНФЕРЕНЦИЯСИ

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Избоскан туман кенгаши касаба уюшмаси туман ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси  Избоскан туман  кенгаши тасарруфида 108 таташкилот бўлиб 50та умумтаълим мактаби, 4та ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, 1 та халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасаси, 47 та мактабгача таълим ташкилотлари,4 та бошқа ташкилот ва муассасалар,   1 та касб хунар коллежи, 1 та маданият муассасаси фаолият юритмоқда. Жами касаба уюшма аъзолар сони 5967 нафарни ташкил этади.

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсатининг 2019 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Раёсатининг 2019 йил 25 декабрдаги  “Ўзбекистон   касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги 16-5-сонли қарори хақида”ги 17-4-сонли қароридан келиб чиқиб, бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида феврал-март ойларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 9 июль куни тумандаги 6-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида  таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси  Избоскан туман  ташкилотининг Конференцияси бўлиб ўтди. Анжуманда туман касаба уюшма   ташкилотининг 2015 йил апрелдан 2020 йил июлга  қадар   иш фаолияти юзасидан ҳисоботи муҳокама қилинди ва янги кенгаши таркиби  очиқ овоз бериш йўли билан сайлаб олинди.

Анжуманда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Избоскан туман кенгаши раиси А.Аҳмадалиевнинг туман касаба уюшма   ташкилотининг 2015 йил апрелдан 2020 йил июлга  қадар   иш фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди ва муҳокама қилинди. У ўз сўзида қуйидагиларга тўхталиб ўтди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий ҳимоя ўзаро узвий боғлиқлиги ҳамда аҳолини ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш масалаларига ва таълим тизимини тубдан ислох қилиш масалаларига катта урғу берилди.

Чунки иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий ҳимоя ўзаро узвий боғлиқ тушунчалар бўлиб, уларни бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди.

2020 йил -“Илм-фан ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да ижтимоий соҳани янада ривожлантириш бўйича қатор вазифалар белгиланди. Илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш зарурлигини,   бунинг учун барча имкониятларни сафарбар этишимиз шартлиги таъкидланди. Ҳаммамизга маълумки касаба уюшма ташкилотлари ходимларни ижтимоий меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи йирик нодавлат-нотижорат ташкилот ҳамда меҳнаткашларнинг ваколатли вакиллик органи ҳисобланади.

Мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий , маънавий – маданий ислохатлар, демократик давлат  ва фуқоролик жамиятини қуриш, ватанимиз мустақиллигини мустахкамлаш йўлида олиб борилаётган саъй –ҳаракатларга касаба уюшмалари ҳам лаббай деб ўзларини ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Таълим муассасаларида ўзларининг педагогик маҳоратлари ва илғор иш тажрибалари билан бошқаларга ўрнак бўлаётган хотин-қизларни республикамизда нишонланаётган  байрамлар ва касб байрами муносабати билан моддий ва маънавий рағбатлантириш,  таълим соҳасида ишлаган, унинг ривожланишига катта ҳисса қўшган ва ҳозирда нафақада бўлган фахрийлар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож онахонлар ва отахонлар ҳолидан хабар олиш каби   тадбирлари ташкил этилди. Туман кенгашига касаба уюшма аъзоларининг мурожаатлари қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда муддатида ҳал этилиб келинди.

Энг асосий муаммоларимиздан бири раҳбарларимизни меҳнат қонунларига риоя қилмаслиги ва  ходимларимиз ҳам етарлича меҳнат ҳуқуқларини билмасликларида. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри талқин қилиниши ҳам кўплаб ташкилотларга ходимларни кўплаб мурожаатига сабаб бўлмоқда.

Демак бу борада тарғибот-ташвиқотни кучайтиришимиз лозим, мутасадди идоралар, юқори касаба уюшма ташкилотлари билан доимий маслаҳатлашишимиз,  керак бўлса амалий ёрдам беришини сўрашимиз, меҳнат ҳуқуқларимиз бузилишининг олдини олишга ёрдам беради.

Кундалик фаолиятимизда мана шу муаммоларни ҳал қилиш, яъни, тарғибот-ташвиқот, амалий — услубий кўрсатмалар бериш, тегишли   идоралар билан маслахатлар олиб бориш ва мурожаатларни самарали ечимини топишдан иборатдир. Ҳуқуқларимиз бузилишининг олдини олиш ўзимизнинг қўлимизда. Ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқаришимиз, кимдир   ҳуқуқларимизни поймол қилишига йўл қўймаслигимиз керак. Бу борада касаба уюшма қўмитаси раислари ва фаоллари  учун туман кенгаши томонидан алоҳида жадвал асосида амалий ёрдамлар ташкил этиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 9-моддасига кўра касаба уюшмалари меҳнат қонунчилигига риоя қилинишини назорат қилувчи ташкилот ҳисобланади. Шу туфайли бошланғич касаба уюшма ташкилотлари вакилларига меҳнат қонунчилигидаги янгиликлар, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништириш мақсадида жорий йилларда мунтазам равишда ўқув семинарлари ташкил қилиниб келинмоқда. Жумладан “Меҳнатни муҳофаза қилиш”, “Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида фаолиятларини Устав талаблари асосида йўлга қўйилиши бўйича олиб борилаётган ишлар хақида”, “Ходимларнинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан мактаб маъмурияти билан бошланғич касаба уюшма қўмитаси ўртасида   тузилган жамоа шартномасининг   бажарилиши тўғрисида”, “Мажбурий меҳнатни бартараф қилишда касаба уюшма ташкилотларининг роли” мавзусидаги семинар-тренинг ва ўқув семинарлар ўтказилди.

Шунингдек  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида  мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида“ги №349 сонли қарори ва Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсатининг 2018 йил 26 апрелдаги “Таълим тизими педагог(ходим)ларни қўшимча ишларга жалб қилинишларининг олдини олишда тармоқ касаба уюшма ташкилотларининг вазифалари тўғрисида”ги 11-40 с -сонли  қарори ижросини таъминлаш максадида жойларда тушунтириш ишлари олиб борилди ва барча ташкилот ва муассасаларга  мажбурий меҳнатга жалб килмаслик бўйича плакатлар илиб қўйилди. Жамоатчилик назорати олиб борилди, ҳар ҳафта давомида маниторинги килиб борилди , шу билан бирга йиғилиш ва тадбирлар ўтказилди.  Касаба уюшма бошланғич ташкилотларида тарғибот ишлари олиб борилди. Бундан ташқари тизимда ташкил этилаётган маданий-маърифий, спорт ишларининг асосини ходимларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини қўллаб-қувватлаш, маданий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар ташкил этиш орқали касаба уюшмалари аъзоларининг маънавиятини юксалтириш, спортнинг оммавийлигини таъминлаш  мақсадида туман кенгаши томонидан бир қанча спорт тадбирлари ташкил этилди.

Меҳнат қонунчилиги ва меҳнат  муҳофазаси бўйича масалалар Раёсат йиғилишларида кўриб чиқилмоқда. Меҳнат қонунчилигини бажарилиши юзасидан жамоатчилик назорати ўрнатилди, иш жойида меҳнат муҳофазаси, ҳавфсизлик техникаси, санитария коидалари талабларига мувофиқ ҳолатга олиб келиш борасида   маъмурият томонидан тегишли чоралар кўрилишини талаб қилинди.  Қўлланаётган меҳнатга хақ тўлаш тизимлари, иш ҳаки тўланиши, жамоа шартномаси бўйича   берилишининг тўғрилиги назорат қилинди, муассасада ходимларнинг меҳнат шароитини яхшилаш юзасидан жамоа назоратини ташкил қилинди. Бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларини ҳамда жамоа шартномаси мажбуриятларини такомиллаштириш, қўлланаётган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари, иш ҳаки тўланиши, жамоа шартномаси бўйича   берилишининг тўғрилигини назорат қилиб келмоқда.

Ходимлар ўртасида меҳнат   интизомини мустаҳкамлашга, ички меҳнат тартиби коидаларига тўлиқ риоя қилишга қаратилган тушунтириш ва ташкилий ишлар олиб борилди, меҳнат низоларига олиб келувчи вазиятларни олдини олишга каратилган чоралар кўриб чиқилди.

Касаба уюшма аъзолари орасида меҳнат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ва ташкилий ишлар ҳамда можароларга олиб келувчи вазиятларнинг олдини олишга қаратилган чоралар кўриб борилди. Таълим тизимини тубдан яхшилаш, замонавий ўқув технологияларини жорий қилиш, малакали етук мутахассисларни тайёрлаш, педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, жисмонан соғлом, маънавий баркамол авлодни тарбиялаш ҳамда таълим ва маданият соҳасига тааллуқли  дастурини бажариш бўйича ижтимоий шерикчилик асосида   муассаса маъмурияти билан ҳамкорликда таълим муассасасининг ўкитувчилари ва ходимларини   ижтимоий — иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоялаш, меҳнат мухофазасини кучайтириш, маънавий — маърифий,   соғломлаштириш бўйича жамоа шартномаларига киритилган тегишли вазифалар ўз вақтида амалга оширилди.

Касаба уюшмаси ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишлари жойларда ижтимоий-иктисодий ва ҳуқуқий соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳатлар асосида таълим ва маданият тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг касбий, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишдан, уларнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтиришдан таълим ва маданият соҳасини ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.

Шуни унутмаслик керакки,  етук кадрлар тайёрлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш, истеъдодларни рағбатлантириш, ёшлар масаласи касаба уюшмаларининг эзгу ишларидан биридир, шунингдек ҳар бир масалага меҳнаткашларнинг ижтимоий-иктисодий ҳуқуқий жиҳатидан муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан ёндашиш касаба уюшмаларининг асосий вазифаларидир.

Маъруза юзасидан сўз олганлар ташкилотнинг ҳисобот йилларида қўлга киритган ютуқларини айтиш билан бирга бажарилиши лозим бўлган ишларни ҳам кўрсатиб ўтдилар. Йўл қўйилган камчиликларга барҳам бериш юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

 Шунингдек, таълим муассасаларда ишлаётган ходимларнинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, қонунчиликка мувофиқ иш берувчилар томонидан ходимлар учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ва ҳуқуқий соҳалардаги қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, меҳнат муносабатларининг изчил йўлга қўйилиши ва бунда иш берувчиларнинг масъулиятини янада оширишдан иборатлиги таъкидланди ҳамда кенгаш аъзоларининг  келгусида бир қатор вазифаларни амалга ошириши режалаштириб олинди.

          Конференцияда бошланғич ташкилотлардан сайланган 42 нафар делегатлар иштирок этдилар. Йиғилиш сўнгида касаба уюшма фаоллари туман кенгаши томонидан рағбатлантирилди.

Улашинг: