Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЁНҒИН ТИЛСИЗ ЁВ — БЕПАРВО БЎЛМАЙЛИК

Ёнғин деб аталмиш офат иморат-у, уй-жойларни кулга айлантиради, инсонлар ҳаётига зомин бўлади. Бир умрга майиб мажрух қилиб қўяди.  Ёнғин — тилсиз  ёв. Унинг қачон келиб чиқишини билиб бўлмайди, шунинг учун доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиш, лоқайдлик ва бепарволикка йўл қўймаслигимиз зарур. Бу ҳақда мухбиримиз М. Мирзаабдуллаевга Избоскан тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими

ФВДТ ва ФМ бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенант И. М. Каримов       шундай дейди:

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан туманда содир бўлаётган ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида тақдим этилаётган ушбу маълумотлардан хабардор бўлиш ва ҳар бир инсон ўзи учун хулоса чиқариб олиши ҳамда атрофдагиларни ҳам огоҳлантириши фойдадан ҳоли бўлмайди, деб ҳисоблаймиз.

Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан айрим фуқароларимиз томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал килмасликлари ёҳуд масъулиятсизликлари натижасида аҳоли яшаш хонадонларида ёнғинлар содир бўлмоқда.

Мисол учун: Жорий йилнинг июль ойи мобайнида туман ҳудудидаги қуйидаги манзилларда ёнғинлар содир бўлган.

5 июль куни Дарё бўйи МФЙ Ҳамид Олимжон кўчасида яшовчи фуқаро Э.А.Н.нинг хонадонида очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида ёнғин содир бўлиб, ёнғин натижасида молхона айвонининг 30 м2 қисми ёниб зарарланган.

6 июль куни Элатан МФЙ Ғиштхона кўчасида яшовчи Т.З.Мнинг 40 ммайдондаги шифт, том қисми ва қуруқ ем-ҳашаклари ёниб, моддий зарар кўрилган.

15 июль куни Мангуберди МФЙ Иқтидор кўчасида яшовчи И.Х.Энинг хонадонига тортилган электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, ёнғин натижасида яшаш уйининг том, шифт қисми ва уй-рўзғор буюмлари куйиб, 9 млн 763 минг сўм миқдорида оила бюджетига талофат етган.

26 июль куни Қораянтоқ МФЙ Зарбдор кўчасида яшовчи Т.А.нинг хонадонида очиқ оловдан эхтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида ёнғин содир бўлиб, ёнғин оқибатида молхона айвонининг 30 м2 қисми ёнган.

Кўп йиллик меҳнатимиз ва пешона теримиз орқали топилган бойлигимизни, хонадонимиз  ва  фарзандларимизни саломатлигини,  тинчлигини, баркарорлигини  сақлашда   бепарво бўлмайлик. Ҳамиша ёнғиннниг олдини олишга ҳаракат қилайлик. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилайлик.

Улашинг: