Ёнғин деб аталмиш офат иморат-у, уй- жойларни кулга айлантиради, инсонларни хаётига зомин булади. Бир умрга майиб мажрух килиб куяди. Ёнғин — тилсиз ёв. Унинг качон келиб чикишини билиб булмайди, шунинг учун доимо хушёр ва огох булиш, локайдлик ва бепарволикга йул қўймаслигимиз зарур.
Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан туманда содир бўлаётган ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида тақдим этилаётган ушбу маълумотлардан хабардор бўлиш ва хар бир инсон узи учун хулоса чикариб олиши ҳамда атрофдагиларни ҳам огохлантириши фойдадан холи бўлмайди.
Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик тадбирларга карамасдан айрим фукароларимиз томонидан ёнғин хавфсизлиги коидалари амал килмасликлари ёхуд масъулиятсизликлари натижасида ахоли яшаш хонадонларида ёнғинлар содир булмокда.
Мисол учун: Жорий йилнинг август ойи мобайнида туман худудидаги қуйидаги манзилларда ёнғинлар содир бўлган.
3 июнь куни Бархаёт МФЙ Навбахор кўчасида яшовчи фуқаро К.М.нинг хонадонига тортилган электр симларини қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, ёнғин натижасида яшаш уйининг том ва шифт қисми куйиб 7 млн 885 минг сўм миқдорида зарар кўрган.
7 август куни Урганжи МФЙ Андижон кўчасида яшовчи М.Қ.нинг хонадонидаги навес қисмида ўчоққа ўт ёқиб назоратсиз қолдириш оқибатида ёнғин келиб чиқиб, 8 млн 354 минг сўм моддий зарар кўрган.
13 август куни Юқори Чувама МФЙ Пахтаобод кўчасида яшовчи Ш.Т.нинг хонадонидаги навес қисмида болалар шўхлиги фарзанди Т.Шнинг гугурт ўйнаши оқибатида ёнғин келиб чиқиб, 16 млн 932 минг сўм моддий зарар кўрган.
Кўп йиллик меҳнат орқали топилган бойлигимизни, хонадонимиз ва фарзандларимизни саломатлигини, тинчлигини, баркарор саклашда бепарво бўлмайлик.
Избоскан тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими
бошлиғи ўринбосари катта лейтенант У.М.Хакимов