Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Сен — қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!

Вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов, Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Манзурахон Юнусова туман ҳокими С. Исмоилов ҳамроҳлигида Юртимиз Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида туманимизда бунёд этилган янги объектларнинг очилиш маросимида иштирок этдилар.

Қашқарлик маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари анча йиллардан буён эски, мослаштирилган бинода фаолият юритиб келаётган эди. Маҳаллада тадбиркорлик соҳасида иш олиб бораётган Шаҳбозбек Турсунов томонидан ҳомийлик асосида 115 миллион сўм маблағ эвазига Пойтуғ шахри марказида янги бино қад кўтарди. Барча қулайликларга эга янги бино барчага маъқул бўлди. Тадбиркор Шахбозбек Турсунов қурилиш ишларини давом эттириб, икки қаватли бинода сартарошхона, савдо шахобчалари. гўзаллик салони, қассобхона ва автомобилларга хизмат кўрсатиш шахобчаси фаолиятини йўлга қўйиш ниятида.
Вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов маҳалла фуқаролар йиғини биноси замон талабларига жавоб берадиган ҳолда қурилганлиги ҳамда тадбиркор олиб бораётган қурилиш ишларини кўриб, унга мақалла ахли ва ўз номидан миннатдорчилик билдириб, ишларига муваффақиятлар тилади.
Сўнгра 42-умумтаълим мактабида бўлиб, мукаммал таъмирланган эски бинони, яна 4 та қўшимча ўқув хоналарини, 410 ўринли бино, спорт зали, кийиниш, ювиниш хоналарини кўздан кечирди.
Битирувчи ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан мулоқотда бўлди. Суҳбат давомида аҳоли вакиллари ва ота-оналар 7,5 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига қурилиб, фойдаланишга топширилган 915 ўринли замонавий мактаб биноси учун вилоят ҳокимига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Ш. Абдураҳмонов янги ўқув йилида таълим қай тартибда олиб борилиши қулайлиги борасида ота-оналарнинг фикрларини сўради. Уларнинг саволларига жавоблар берди. 21 нафар 11 синф битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бошланғич сармоялар сертификатларини топширди. Битирувчилар билан суҳбат чоғида уларнинг келажак режалари билан танишди. Абдураҳмон Азизов олган кредити маблағи эвазига товуқ, ўрдак ва бошқа паррандаларнинг тухумларидан жўжа очириш учун жажжи инкубатория ясаб савдога чиқармоқчилигини айтди. Абдураҳмон ясаган хушбичим, талабга мос ихтироси барчага маъқул келди. Битирувчи қизларга тадбиркорлик учун тикув машиналари, сармоя пуллари топширилди.
Ташриф давомида Ш. Абдураҳмонов туманимиз фермер хўжаликларида етиштирилаётган соя ўсимлиги, пахта ривожини кузатиб ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олиш бўйича кўрсатмалар берди.
М. РУСТАМОВ.

Улашинг: