Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ИПАК ҚУРТИ ПАРВАРИШИ ИККИНЧИ БОСҚИЧДА

Пиллачиликни ривожлантиришда йилдан йилга янги-янги инновацион ғоялар ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Икки йилдан ошдики дастлаб пилла қурти парвариши йил давомида бир марта боқиб пилла етиштирилса, бугунга келиб йилига икки марта пилладан ҳосил олинмоқда.
Яқинда яна пилла қурти парваришининг 2-босқичига киришилди. Бу даврда ипак қурти парвариши, унинг моҳияти, афзаллиги ва ипак қурти боқувчиларга самараси ҳақида узоқ йиллардан буён пиллачилик соҳасида меҳнат қилиб тажриба орттирган А. Тиллабоев массиви пиллачилик агрономи Лолахон Кенжабоева шундай дейди:
-Хитой тажрибаси асосида амалга оширилаётган бу фаолиятимиздан ўтган йили ҳам синовдан ўтказиб яхши натижаларга эришганмиз. Бу йил ҳам пилла етиштиришда 4-марта 180 қути ипак қурти 204 та хонадонга тарқатилиб парвариш бошланди. Ипак қуртлари фақат плантациялардаги тутзорларни ҳисобга олиб берилади. 916 гектар плантацияларимиз бўлса. Шунга кўра ипак қурти уруғи тарқатилди. Озуқа масаласига келсак кейинги йил озуқасига путур етказмаслик учун тутзорларнинг фақат пастки қисмидаги бачки барглардан фойдаланиб плёнка остида боқилади. Етиштирилган пилла учун килограмига қараб ҳақ тўланади. Ўтган йили ҳар килограммига 20 минг сўмдан пул берилган. Шуни айтишим керакки, тобора тажриба орттириб, манфаатдорликни сезаётган пиллакорлар нафақат 1– босқичда, балки 2-босқичда ҳам ўз ҳохишлари билан ипак қурти парваришини олиб боришмоқда. Мулоҳаза қилиб айтгудек бўлсам ипакчиликка хорижлик ҳамкорларимизнинг ҳам қизиқиши яхши, пиллага эса талаб ортиб боряпти. Демак, бу соҳага эътиборни янада орттириб, тажриба, маҳоратни ошириб боришимиз ўзимизнинг иқтисодимиз, оилавий даромадимизни ошириш самараси яхши бўлади.

Й. ИСОҚЖОНОВ.

Улашинг: