Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгашининг навбатдаги ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29-август куни Избоскан туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 20 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ҳалқ депутатлари Избоскан тумани Кенгашининг навбатдаги ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида туман (шаҳар) ҳокимларининг аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида белгилаб берилган вазифалар ҳамда бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг 2020 йил 24 августдаги 01-22/1359 ва 01-1/568 -сонли топшириқ хатлари ижроси юзасидан секторлар раҳбарлари томонидан ҳудудларда амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботлари тингланди.
Сессияда қатнашган Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси Ғаниева Матлубахон Махаммаджоновна туманда ўтказган ўрганишлар натижаси, олиб борилган ишлар самарадорлиги ҳамда йўл қўйилган камчиликлар борасида сессия иштирокчиларига ўз фикр ҳамда мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Шунингдек, сектор раҳбарлари ҳам кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиқиб туманда амалга оширилган ишлар борасида ўз ҳисоботларини тақдим этдилар.
Кун тартибига қўйилган масаланинг долзарблиги депутатлар томонидан эътироф этилиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, камбағалликни тугатиш бўйича секторлар кесимида режалаштирилган тадбирларни белгилаб берилган йўналишлар бўйича ташкил этиш зарур эканлиги таъкидланди.
Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Улашинг: