Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ҳурматли кичик бизнес субъектлари вакиллари!

Бугунги долзарб даврда ҳудудларда иқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиётни янада ривожлантириш бўйича хукуматимиз томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса пандемия даврида иқтисодиёт тармоқларининг доимий ишлашини таъминлаш мақсадида кичик бизнес субъектларига кенг имкониятлар яратилиши билан бирга уларнинг фаолиятини тўхтаб қолишини олдини олиш мақсадида давлат рахбари томонидан кенг ислоҳотлар ўтказиб келинмоқда.

Дунё бўйича тарқалаётган коронавирус пандемияси мамлакатимизда макроиқтисодий ҳамда ижтимоий-иқтисодий жараёнларга ўз таъсирини ўтказаётганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил  20 февралдаги “2020 йил учун Давлат статистика ишлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 105-сон қарори хамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил
13 апрелдаги 24-сонли буйруғига асосан тасдиқланган вақтинчалик тартиблар бажарилишини самарали ташкил этиш, иқтисодиёт тармоқлари статистикаси (саноат, хизмат кўрсатиш, савдо ва қурилиш) томонидан кичик бизнес субъектлари фаолиятининг ҳамда нархлар статистикаси кўрсаткичларини сифатли баҳолаш ва аниқлашни ташкил этилган. Тартибга кўра худудларда давлат рўйхатидан ўтган бирча кичик бизнес субъектларининг 80 фоизини қамраб олган холда туман статистика бўлимлари томонидан ойма-ой танланма сўров (телефон, телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда) ўтказилмоқда. Бугунги кунда кичик бизнес субъектлари холати ва долзарб кунларда уларнинг махсулот ишлаб чиқариши, хизматлар кўрсатилиши ва товар айланмалари қай ахволда олиб борилаётганлиги бўйича сўров ўтказиб келинмоқда. Хурматли кичик бизнес субъектлари вакиллари Сиздан сўралаётган маълумотлар фақат статистик мақсадлар учун фойдаланилади. Давлат статистика ҳисоботлари ва кузатувларига эътиборли бўлишингизни сўраймиз!

Х.Режабов,

Избоскан туман статистика бўлими бошлиғи.

Улашинг: