Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАЖМЛАРИ КАМАЙМАСЛИГИ ЛОЗИМ

Дунё бўйича тарқалаётган коронавирус пандемияси мамлакатимизда макроиқтисодий ҳамда ижтимоий-иқтисодий жараёнларга ўз таъсирини ўтказаётганлигини инобатга олиб,Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил  20 февралдаги “2020 йил учун Давлат статистика ишлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 105-сон қарори хамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил
13 апрелдаги 24-сонли буйруғига асосан тасдиқланган вақтинчалик тартиблар бажарилишини самарали ташкил этиш, иқтисодиёт тармоқлари статистикаси (саноат, хизмат кўрсатиш, савдо ва қурилиш) томонидан кичик бизнес субъектлари фаолиятининг ҳамда нархлар статистикаси кўрсаткичларини сифатли баҳолаш ва аниқлашни ташкил этилган. Тартибга кўра худудларда давлат рўйхатидан ўтган бирча кичик бизнес субъектларининг 80 фоизини қамраб олган холда туман статистика бўлимлари томонидан ойма-ой танланма сўров (телефон, телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда) ўтказилмоқда. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари якуни билан ишлаб чиқариш ҳажмлари кузатув асосида мониторинг қилинганда, бир қатор корхоналар ташкил этилганидан буён иш хажмларини бажармай келаётганлиги ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кам хажмлар бажариб келганлиги кузатилган.

Мисол учун

“POYTUG’ PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамияти тугатилаётганлиги (Унинг ўрнида кластерлар ташкил этилган) сабабли 2020 йил январь-сентябрь ойлари давомида умуман ишлаб чиқариш хажмларини бажармаётганлиги (ўтган 2019 йили январь-сентябрь ойларида 35,6 млрд.сўм пахта хом ашёсини қайта ишлаган), “OLIY XIZMAT” МЧЖ томонидан 2020 йил январь-сентябрь ойлари давомида умуман ишлаб чиқариш хажмларини бажармаётганлиги (ўтган 2019 йили январь-сентябрь ойларида 3,5 млрд.сўм мебель ишлаб чиқарган). Шунингдек “QURILISH MATERIALLARI KOMBINATI” МЧЖ, “OBOD ANDIJON RIVOJI” МЧЖ, “SERVICE EXTRA” ХК, “BEST FRIENDS TEAM” МЧЖ, “OZODAXON TOTLI NONLARI” МЧЖлар томонидан ишлаб чиқариш ҳажларини август ойлариги нисбатан пасайтирганлиги кузатилган.       2020 йилда янги ташкил этилган субъектлар томонидан жорий август ойига нисбатан сентябрь ойи мобайнида “ZOXIDJON IMKON KELAJAGI” МЧЖ томонидан 27 млн.сўмга, “BEST FRIENDS TEAM” МЧЖ томонидан 75 млн.сўмга, “POINT PLIT” МЧЖ томонидан 2 млн.сўмга, “OZODAXON TOTLI NONLARI” МЧЖ томонидан 30,9 млн.сўмга камайтирганлиги кузатилмоқда.

Шу каби холатларни бартараф этиш ва олдини олиш мақсадида хар бир субъектни ҳолатини ўрганиш хамда юзага келган муаммоларини бартараф қилиб бориш лозим бўлади.

Хурматли кичик бизнес субъектлари вакиллари Сиздан сўралаётган маълумотлар фақат статистик мақсадлар учун фойдаланилади. Давлат статистика ҳисоботлари ва кузатувларига эътиборли бўлишингизни сўраймиз!

 

Ҳ. Режапов,

Избоскан туман статистика бўлими бошлиғи.

Улашинг: