Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Аҳолини рўйхатга олиш ишларида қанча ходим иштирок этади?

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилиши белгиланди. Жахон амалиётида аҳолини рўйхатга олиш 10 йилда бир маротаба ўтказилишини хисобга олганда мустақиллигимиздан кейин Ўзбекистон Республикасида илк бор аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилиши белгиланди.Ўзбекистон Республикаси 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни белгиланди.

Хўш, аҳолини рўйхатга олишда қанча ходим иштирок этиши мумкин бўлади? Аҳолини рўйхатга олишда ходимлар иштироки асосий масала хисобланади. Рўйхатга олиш тадбирида ходимларни танлаб олиш, уларнинг ўзбек ва рус тилларида сўзлай олиши, ёзиш ва ўқишни яхши ўзлаштирган бўлиши, соғилиги ва бошқа томонлари хисобга олинади. Аҳолини рўйхатга олиш тадбирларида ходимларни рўйхатга олиш участкаларига тўғри тақсимлаш ва ўзининг яшаб турган худудига яқин жойга қўйишга эътибор қаратилади. Худудлардаги аҳоли сони ва оила сонларини ҳисобга олган ҳолда ходимлар сони тақсимланади. Хар бир инструкторлик участкаларида тўғри келадиган рўйхатга олувчи 5 кишидан ошмаслиги, шунингдек хар 400 та хонадонга 1 нафар рўйхатга олувчи тўғри келса, 2022 йилда туманда 43000 дан ортиқ хонадон бўлиши мумкинлигини ҳисобга олганда 107 нафардан ортиқ рўйхатга олувчи ходим (интервьюер)лар бўлиши мумкин.

Хурматли туманимиз фуқаролари 2022 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларида фаол иштирок этинг!

 

Ҳ. Режапов,

Избоскан туман статистика бўлими бошлиғи.

Улашинг: