🍯Асалнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида жуда кўп ёзиш мумкин. У фойдали ширинлик ҳамда дори сифатида ҳар бир уйда бўлиши керак. Етти мўъжизанинг бири бўлган асал турли касалликларга дармон бўлишда чинакам мўъжиза экани қадимдан исботланган.
🍯Ошқозон яраси безовта қилганда…
…эрталаб ва кечқурунлари бир чой қошиқ асални оғизга солиб, шимиб юрилса, фойда қилади.
🍯Бола кечалари кўп йиғлаб чиқса…
…вақти-вақти билан лабига асал суртинг. Катталарга ҳам уйқусизликда асал ёрдам беради. Бунинг учун валериана эритмасини асалли сувга қўшиб ичиш керак.
🍯Кўриш қобилиятини яхшилаш учун…
…асални қизил сабзи шарбатига қўшиб, доимий равишда ичиб юриш лозим.
🍯Бош оғриса…
…бўйимодарон (тысячилистник) дамламасига асал қўшиб, соч илдизларига суртилади.
🍯Қондаги гемоглобин даражасини кўтаради…
…агар кефирга асал аралаштириб ичсангиз.
🍯Томоқ оғриғи ва гайморитда…
1 л. қайнаган сувга 100 гр. асал ва 50 гр. туз қўшинг. Ушбу аралашма билан томоқ ва оғиз бўшлиғи ғарғара қилинса, яллиғланиш жараёнини тўхтатади. Бурунга олиб чайилганида эса гайморитни даволашда кўмаклашади.
🍯Қон босимини туширади…
…агар асални ялпиз ва кашнич шарбатига аралаштириб ичилса.
🍯Тишларингизни оқартиришни истасангиз…
…асалга ерқалампир (хрен) шарбатини аралаштириб ювинг.
🍯Тери куйиши ва бошқа муаммоларида…
…шивит сувига асал қўшиб, ярага қўйиб боғланса, ёрдам беради.
🍯Қовуғи бўш болаларга…
…доимий равишда нўхат, асал ва петрушкани аралаштириб бериб турилса, пешоб тутишни яхшилайди.
🍯Йўтал безовта қилса…
…илиқ сутга асал солиб ичинг.
🍯Гриппнинг олдини олиш учун…
200 граммдан асал ва сариёғ, 20 гр. ун ва уч дона тухум сариғини қўшиб, кўпиртиринг. Аралашмани музлаткичда сақланг. Кунига 3 маҳал 1-3 чой қошиққа 1 томчи люголь эритмасидан солиб, овқатдан олдин қизил сабзи ёки лимонли сув билан ичинг.
🍯Юз терисини тозалаш учун…
…50 граммдан асал ва бодринг сувини аралаштириб суртинг. Ярим соатдан сўнг ювиб ташланг.
🍯Ажинларни йўқотиш учун…
…25 гр. асалга битта тухум сариғи, ярим чой қошиқ глицерин солиб аралаштиринг. Тозаланган юз терисига суртиб, 15 дақиқадан сўнг ювинг.
🍯Фурункул ва яраларда…
1 ош қошиқ асалга 2 та тухум сариғи, ярим чой қошиқ туз ва озроқ ун солиб, хамир қоринг. Хамирча фурункул ва бошқа яраларга қўйиб боғланса, уларни осон бартараф этади.
🍯Буйрак муаммоларида…
Асални наъматак дамламасига қўшиб ичилса, буйракни қувватлантириб, тузлари чиқиб кетишида ёрдам беради.
🍯Хотира заифлашса…
200 граммдан асал, пиёз суви ва лимон аралашмасини овқатланиш вақти 1 ош қошиқдан еб турилса, хотирани мустаҳкамлайди.
🍯Мастит давоси
Асални зайтун ёғи билан аралштириб, кўкракка компресс қилинса, маститни даволайди.
🍯Миомага қарши чора
Жўка (липа) асали билан миомадан қутулиш мумкин. Бунинг учун ҳар куни 2-3 қошиқдан шу асални истеъмол қилинг. Прополисини эса докага ўраб, 1 ҳафта давомида кечаси қин ичига қўйилади. 3 кун дам олиб, яна бир ҳафталик даволаш муолажаси ўтказилади.
🍯Жигар учун фойдаси
Творогга асал қўшиб истеъмол қилинса, жигарга фойда.
🍯Косметологияда…
3 ош қошиқ творогга озроқ қаймоқ ва 1 ош қошиқ асал қўшиб, қуюқ аралашма тайёрланг. Уни юз ва бўйин терисига суртсангиз, тиниқлаштиради, юз мушаклари тонусини яхшилайди. Ҳар қандай юз терисига тўғри келаверади.
🍯Диққат!
Чой асалнинг фойдасини камайтиради. Шунинг учун асални сувга қўшиб ичиш керак.