Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

АНОР СУВИ НИМАЛАРГА ШИФО?

Анор суви таркибида органик кислоталар, айниқса лимон кислотаси кўп.

Унда аминокислоталар, полифенол, шакар, витаминлар бор. Витаминлар ичида энг кўп аскорбин кислотаси, В гуруҳи витаминлари, ундан кейин А, Е, РР дармондорилари мавжуд.

Таркибида фолий кислотасининг табиий шакли – фолацин ҳам мавжуд.

Анор шарбати осон ҳазм бўлади. У инсон танасига тетиклик беради.

Камқонликдан азият чекувчи одамлар анор шарбати ичганидан сўнг қонидаги гемоглобин миқдори ошади.

Анор шарбати шишни, босимни камайтиришга ёрдам беради.

Шу билан бирга юрак фаолиятини қўллаб-қувватлайди, унга калий етказиб беради.

Анор сувидан мунтазам истеъмол қилиш саратон пайдо бўлиши, айниқса простата саратони олдини олади. Демак, анор суви эркаклар учун фойдали.

Анор шарбати яхши сингади, иштаҳани очади, ошқозон фаолиятини бошқаради.

У сийдик ҳамда ўт ҳайдовчи, шамоллашга қарши, антисептик, оғриқ қолдирувчи хусусиятларга эга.

Ширин анор шарбатидан кўзга мато билан шимдириб қўйиш шабкўрлик олдини олади.

Овқатдан олдин ярим стакан анор суви ичиш организмнинг касалликларга қарши чидамлилигини оширади, иммунитетни кучайтиради.

Оғиздаги, томоқдаги шамоллашларда ҳам анор шарбати қўлланади. Бунда анор шарбати билан оғиз чайилади, ғарғара қилинади.

Зиёвуддин РАҲИМ

Улашинг: