Бугунги долзарб шароитда, туманимизда иқтисодиётимизнинг барқарорлигини сақлаб қолиш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса, туман ҳокими С. П. Исмоилов бошчилигида кичик бизнес субъектларига бўлган эътибор тобора ортиб бормоқда. Иқтисодиёт тармоқларини яна жонлантириш, тўхтаб қолган корхоналарни тез фурсатларда тиклаш, уларга сезиларли амалий ёрдамлар кўрсатиш борасида иқтисодиёт тармоқ корхоналари томонидан сезиларли иш ташкил этилмоқда. Янги фаолият турларида фаолият кўрсатувчи корхоналар ташкил этилиб уларга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Бунинг натижасини макроиқтисодий кўрсаткичиларда кўриш қийин эмас.
Саноат сохасида 2020 йилда январь-август ойлари давомида 435,1 млрд. сўмлик махсулот ишлаб чиқарилди, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 137,1 фоизга ўсганлигини кўришимиз мумкин. Аҳоли жон бошига саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажми 1833 минг сўмни ташкил этиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 134,3 фоизга ўсганлиги билан изоҳлаш мумкин. Хизматлар хажми 2020 йил январь-август ойлари мобайнида 267,6 млрд.сўмга етиб ўтган йилга нисбатан 100,1 фоизга ўсиш суръати сақлаб қолинди. Бугунги кунда глобал хавфга қарши курашиш билан бирга иқтисодиёт тармоқлари корхоналарини тўхтовсиз фаолият кўрсатишини таъминлаш, шунингдек янги ташкил этилаётган кичик бизнес корхоналарини яшовчанлигини таъминлаш борасида Президентимиз Ш.Мирзиёев томонларидан бу борада оқилона сиёсат олиб борилаётганлиги сабабли иқтисодий-ижтимоий кўрсаткичлар ўсиш суръатлари сақланиб қолаётганлигида ўз ифодасини топмоқда.
Х.Режабов,
Избоскан туман статистика бўлими бошлиғи