Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИ ДАВРИДА ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ!

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов томонидан
2020 йилнинг 20 август куни тасдиқланган (01-05/1-1752) “Республика иқтисодиёти тармоқлари, кўп қаватли уйлар уй-жой фонди ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 40-сонли баёни
13-банди ижросини таъминлаш мақсадида Избоскан тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудидаги аҳоли турар жойлари ва ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган ёнгинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа фавқулодда вазиятларни олдини олиш борасидаги профилактик тадбирлар жадаллаштирилиб, қуйидаги кўрсатмалар бериб борилмоқда.

Аҳоли турар жойлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврига тайёрлаш жараёнида иситиш печь дудбуронлари ва вентеляция тизимларини таъмирлаш, изоляциялаш ва тозалаш ишларини шу соҳага ихтисослашган ташкилотлар томонидан олиб бориш;

ҳар бир аҳоли турар жойлари (квартиралар) ва ижтимоий соҳа объектлари қайта кўрикдан ўтказилиб, газ ва электр мосламалари хавфсизлик қоидалари талабларига мувофиқлиги, иситиш печларининг дудбуронлари созлиги, носоз, қўлбола ва ўзбошимчалик билан ўрнатилган газ ва электр иситиш ускуналаридан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш;

фуқаролар томонидан газ баллонлардан, газ ва электр мосламаларидан хавфсизлик қоидалари талабларига асосан тўғри фойдаланиш, бундай мосламаларни ёқиқ ҳолатда узоқ муддатга қолдирмаслик, иситиш печларнинг дудбуронларини созлигини доимий назорат қилиниши, носоз, қўлбола ва ўзбошимчалик билан ўрнатилган газ ва электр ускуналаридан фойдаланмаслик;

газ ва кўмир иситиш печларини ёқишдан олдин хонани шамоллатиш, уйда газ хиди сезилганида электр ускуналари ва гугурт ёкмаслик;

сиқилган газ баллонлардан фойдаланишда газ плита билан оралик масофа саклаган холда жойлаштириб фойдаланиш, газ кувуридан газ сизиб чикканда дархол газ идораси мутахасисларини зудлик билан чакириш;

электр ускуналарни (телевизор, компьютер, дазмол) назоратсиз қолдирмаслик;

уйда ёш болаларни ёлгиз назоратсиз қолдирмаслик, гугурт ўйнашига йўл қўймаслик;

яшаш уйнинг том қисмига, электр симлар ва травес жойлаштирилган жойларга тез алангаланувчан  қуруқ хашак, сомон, ғўзапоя, турли жихоз ва буюмларни  қўймаслик;

бинолар том қисмлари оралиқ химоя (пронтон) деворларини қуриш;

қўлбола тайёрланган  таъми, ранги ўзгарган консерва, тузлама ва салқин ичимликлар, қиём ва повидлоларни,  истеъмолга яроқсиз бўлган озиқ-овқат махсулотларини истеъмол қилмаслик;

ботулизмни олдини олиш хамда мавсумий (грипп ва бошқа турдаги) касалликларни олдини олиш мақсадида санитария гигиена қоидаларига риоя қилиш;

ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя килиш.

Ёнғинни келтириб чиқарувчи асосий омил бу-бепарволикдир, оддийдек туюлган бепарволик оқибатида келиб чиқувчи аянчли оқибатларни олдини олайлик!

Избоскан тумани ФВБ инспектори

           лейтенант С.Болтабоев

 

 

Улашинг: