Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Избоскан туманида жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгашининг
2019 йил 17 декабрдаги 164/84-5-сонли қарори билан Избоскан туманининг 2020 йил маҳаллий бюджет параметрлари тасдиқланди.

Ҳаммамизга маълумки, сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги масъулияти ва манфаатдорлигини кучайтириш ҳамда уларнинг даромадлар бўйича ваколатларини ошириш орқали ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий масалалардаги долзарб харажатларни мустақил молиялаштиришга кенг имконият яратиб берилмоқда.

Шунга кўра, Туман ҳокими Серобиддин Исмоилов бошчилигида туман бюджети даромадлар базасини кенгайтириш ва бюджетга қўшимча даромадларни ундиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида жорий йил 9 ойлик якуни бўйича маҳаллий бюджет даромадлари режаси 114 фоизга орттириб бажарилди. Ушбу маблағларнинг 10 фоиз миқдоридаги қисми openbudjet.uz сайтида туман аҳолиси томонидан берилган таклифлар орасида энг кўп овоз олган йўналишга ажратилиб келинаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Қолган қисми эса, туман халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, ижтимоий соҳаларга, йўл ва сув ҳамда қабристонларни ободонлаштириш ишларига ажратилмоқда.

Туман маҳаллий бюджетининг харажатлари жорий йилда Халқ Депутатлари Кенгаши томонидан қабул қилинган параметрлар доирасида ижро этилмоқда.

Туман маҳаллий бюджетининг 9 ойлик аниқланган режаси 116 млрд. 329 млн. сўм бўлган холда 113 млрд. 660 млн. сўмга касса ижроси амалга оширилди ёки 98 фоиз.

Шундан, Халқ таълими соҳасига 16 млрд. 389 млн сўм миқдорида ёки режага нисбатан 96.6 фоизга,

Соғлиқни сақлаш соҳаси муассасаларига 48 млрд. 387 млн. сўм миқдорида, 99,0 фоизга,

Маданият, спорт ва фан соҳаси муассасаларига
2 млрд. 938 млн.сўм, ёки режага нисбатан 94 фоиз миқдорида,

Бошқарув органлари соҳаси муассасаларига 9 млрд. 136 млн. сўм миқдорида, 96 фоизга

Иқтисодиёт харажатларига 6 млрд. 767 млн. сўм миқдорида ёки режага нисбатан 97 фоизга

Захира маблағларига 3 млрд. 349 млн. сўм миқдорида ёки режага нисбатан 99 фоизга

Шунингдек, Аҳолини турмуш фаровонлигини ошириш харажатлари ёки ўзини-ўзи бошқарув органлари томонидан бериладиган ижтимоий нафақа ҳамда моддий ёрдамларга
жорий йилнинг 9 ойи давомида 26 млрд. 690 млн. сўм миқдорида маблағларни молиялаштириш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 ой давомида маҳаллий бюджет ҳамда белгиланган даромадлар режасини орттириб бажарилган маблағлари ҳисобидан ижтимоий соҳа объектларида бир қатор қурилиш-таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, 5 та соғлиқни сақлаш, 6 та мактабгача таълим, 10 та халқ таълими тизимидаги ижтимоий соҳа обьектларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.  Шу билан бирга, 16 та умумтаълим мактабларига ичимлик суви тармоқлари олиб келинди, 1 та мактабгача таълим, 3 та умумтаълим мактаблари,
2 та қишлоқ оилавий поликлиника, 1 та қишлоқ врачлик пункти ҳамда туман тез тиббий ёрдам бўлими биноларида реконструкция ишлари амалга оширилиб, замонавий мебел жиҳозлари билан таъминланди. Бундан ташқари, 17 та умумтаълим мактабларига ўқувчилар учун парта, стул ҳамда ўқув жиҳозлари, 3 та мактабгача таълим муассасаларидаги тарбияланувчилар учун замонавий мебел жиҳозлари ҳамда 4 та тиббиёт бирлашмасининг ҳудудий бўлимларига мебел жиҳозлари билан тўлиқ таъминланди.

Туман молия бўлими 2020 йил шу жумладан,
4-чорак бюджет ижросини халқимиз учун очиқ ва ошкора бўлишини таъминлаш, депутатлик ва жамоат назоратини кенг жалб қилиш, харажатларни адолатлилик, очиқлик ва шаффофлик принципларига риоя қилиб, тегишли чора-тадбирлар кўрилишига кафолат беради.

 Избоскан туман молия

    бўлими бошлиғи                                   У.Тўрақулов

 

Улашинг: