Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«АДОЛАТ»ЧИЛАР ФАОЛ

«Адолат СДПдан халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгаши депутатлигига сайланган  депутатлар- М. Жумабоев,  А. Исматова, А. Махаммаджонова, Д. Аҳмедова, Н. Қобиловалар иштирокидаги депутатлар гуруҳи тумандаги муаммоларни ҳал қилишда, кузги-қишки мавсумга тайёргарлик жараёнида фаол ҳаракат қилмоқдалар. Муаммоларни ҳал қилиш юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровларини юбориб, ижроси назоратини ҳам амалга оширмоқдалар.

Бу ҳақда «Адолат» СДП Избоскан туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати, депутатлик гуруҳи раҳбари Дилфузахон Аҳмедова шундай дейди:

-«Адолат» СДПдан халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгаши депутатлигига сайланган  депутатлар гуруҳи тумандаги муаммоларни ҳал қилишда, кузги-қишки мавсумга тайёргарлик, кам таъминланганлар, якка-ёлғизлардан хабар олиш ва бошқа муаммоли масалаларни ҳал қилиш жараёнида фаол ҳаракат қилмоқдалар.

Масалан, тумандаги 1-кичик даҳадаги 33-,34-кўп қаватли уйларда кузги-қишки мавсумга тайёргарлик ишлари депутатлар гуруҳи томонидан ўрганилганда анчайин камчиликлар борлиги маълум бўлди. 33/б квартирада яшовчи Мавжуда Раҳимова хонадони кўздан кечирилганда унинг уйга муҳтожлиги, лекин бошланғич тўловни тўлаш қобилияти йўқлигини маълум қилди.  Унинг фарзанд Азизбек Эргашев анча вақтдан бери ишсиз экан. Шу уйда 33/5 квартирада истиқомат қилаётган Авазбек Джўрабоев 1984 йилда туғилган. Ўзи ёлғиз. Ота-онаси, ака-укаси йўқ. Уйга муҳтож Лекин унинг ҳам бошланғич тўловга қобилияти йўқ. Қариндошари уйларида яшаб, ҳунармандчилик билан кун кўряпти. Бундай савдо 33 уйнинг 10 квартирасида яшаётган Наташа Қодировада ҳам бор. Уйга муҳтож, бошланғич тўловга қобилияти йўқ. 33-уйнинг мавсум тайёргарлиги яхши бўлсада туман электр тармоқлари, тумангаз, туман «Тоза ҳудуд» ходимлари учун ишлар бисёр.

Шу уйнинг 13-квартирасида яшовчи фуқаро Сусликов Владимирнинг нафақасини бериш жараёнида 76000 сўм газ учун ушлаб қолинган. Квитанция берилган лекин ушланган маблағ ҳеч қаерда кўринмаган.

34-уйнинг 7-квартирасида яшовчи фуқаро Сурайё Собирова хонадонига ёмгир ёққанда ойна орқали сув кирмоқда. Бу ҳақда мутахассисларга хабар берилди. Шу хонадонда ижарада турувчи Сидиқова Холидахонга ҳам уй жой керак. Бошлангич тўлови учун маблағи бор. Хозирда М.Улуғбек МФЙда ўринбосар бўлиб ишлаб келади. Унга  уй жой олишга амалий ёрдам беришга қарор қилинди. 2-квартира эгаси Г. Буронов хонадонида газ сизиб чиқаётганлигидан шикоят қилди.  Бу ҳақда  туман райгаз ходимларига хабар берилди.

34 уй 10-квартирада яшовчи фуқаро Бахтиёр Худойбердиев 2 грух ногирони Бахтиёр укаси Худойбердиев Фаррухнинг доимий қарамоғида.  Фаррух ҳам хозирда ногирон акаси билан банд, у белгиланган тартибда пенсия билан таъминланиши керак. Фаррухнинг 3 нафар фарзанди бор. Акасига қараш билан бирга тадбиркорлик билан шуғулланиш учун имкон қилиб, нонвойхона қурган. Лекин ишга тушириш учун айланма маблағи йуқ. Фарухга Нонвойхонани хужжатларини расмийлаштиришга ва айланма маблағ учун 10 млн. Сўм маблағ зарур. Агробанк туман бўлимига кредит хужжатлари топширган. Лекин ҳеч қандай жавоб берилмаган. Бу иш ҳам тегишли тартибда депутатлар гуруҳи томонидан рўйхатга олинди ва мутасаддиларга етказилди.

37-уйдаги жами 24 хонадон ногиронлар учун ажратилган. Ушбу 37 уйни ўрганиш жараёнида асосий кириш жойи зиналарининг тепасини ёпиб бериш кераклиги маълум бўлди. Сабаби ногиронлар аравачада тушишда қийинчиликларга учрамоқдалар. Иситиш учун янги котёл ўрнатиб берилган, лекин унинг хам тепаси ёпиб берилмаган совуқ тушгунча тепасини ёпиб бериш зарур. Котёлни ёқиб назорат килиш учун битта ўт ёқувчи керак. Хонадонларда хаво айланиш тизими йўқлиги учун хонадонларда шифтлари терлаб бўёқлар кўчиб, ёмон хид чиқармоқда, ошхонасидан чиққан ёғ хиди каридорга чиқиб фарзандлар учун хавфли ҳолатда юзага келмоқда. 15 уйда яшовчи Усмонова Мухтасархон хоналари ўртасидаги девор қимирлаётганлиги учун мутахассислар тўғрилаб беришларини сўради. Хонадонлар канализация тармоғи тўлган тортиш керак. Бу ҳам депутатлар гуруҳи дафтаридан жой олди.

Мустақиллик  2–уйда жами 16 та хонадон мавжуд бўлиб хонадонларда табиий газ мажуд эмас. Суюлтирилган газдан фойдаланилади шунга қарамай 2 ойдан бери газ алмаштирилмаган. Қиш учун уйларига печка ўрнатилади. Лекин ўтин-чўпларини, кўмир ва бошқа керакли нарсаларни қўйиш учун жой мавжуд эмас. Хонадаонларга тандир ўчоқ учун қурилиш бошлангану, охирига етказилмаган тепасини ёпиб тандир ўчоқларни таъмирлаб бериш керак. Ушбу хонадонларга қўшимча 6 та газбалон керак.

Бундай ҳолатлар Мангуберди МФЙнинг Иқтидор кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларда 1 кичик дахадаги 25-26 -уйларда ҳам мавжуд.

Бундан ташқари Кенгаш томонидан партиянинг «Сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш-демократик жамият пойдевори» лойиҳаси доирасида барча маҳалла фуқаролар йиғинларида сиёсий ўқишлар ўтказилмоқда. Қўшкўприк маҳалласида ўтказилган сиёсий ўқишда депутатларимиз Президентимизнинг «Ўқитувчи ва мураббийлар куни»га бағишланган йиғилишда сўзлаган маърузасининг мазмун-моҳияти, 3-Ренессанс даврининг пойдевори қўйилганлиги ҳақида, жамиятимиздаги фаолларда иборат 5 та ҳалқа ҳамкорлиги тўғрисида тушунтиришлар бердилар.

Шунингдек, туман ҳокимлиги мажлислар залида «Сиёсий–ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш-демократик жамият пойдевори!» лойиҳаси доирасида Давлатимиз раҳбарининг Фармон ва Қарорлари юзасидан сиёсий ўқиш ўтказилди.

Туман Кенгаши  партиянинг «Муаммо билан юзма юз» лойиҳаси доирасида  фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашни ҳам намунали йўлга қўйган. Депутатлар гуруҳи Тараққиёт маҳалласида 44 та хонадонда бўлишиб, фуқароларнинг яшаш шароити, ҳолати ва мурожаатлари билан танишди. Айрим мурожаатлар ўша жойнинг ўзида ҳал қилинган бўлса айримларига депутатли сўрови ёзилиб, тегишли ташкилотларга чиқарилди. 19502 йилда туғилган Муҳаббатхон Маҳкамова эшитиш мосламаси зарурлигини айтган бўлса Манзурахон Қўшақова унга берилган 150 дона жўжага ем олишга қийналаётганини билдирди. Шоирахон Абдурасулова ва Раънохон Хошимжоновалар ўрта тиббиёт ходимлари, улар ҳозирда ишсиз. Улар ишга жойланамаётганлигини баён қилдилар. Барча мурожаатлар қайд қилиниб, мутасадди ташкилотларга Депутатлик сўрови юборилди.

Туман Кенгаши бундан буён ҳам депутатлар гуруҳи билан ҳамкорликда тумандаги муаммоларни ўрганиш ва ечимини топиш бўйича фаол иш олиб борадилар.

.

Улашинг: