Жорий йилнинг 4-, 5- ноябрь кунлари тумандаги 35- ва 15-умумий ўрта таълим мактабларида “Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларини олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ҳамда 2019 йил 19 март куни Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг мактабдаги ижроси” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда туман прокурори Х.Т.Қобуловнинг ҳудуди – 2-сектордаги жами 7,24,26,27,28,29,35,36,41,43,49-умумтаълим мактаблари раҳбарилари, мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарлари иштирок этдилар. Семинар давомида қатнашчилар бу борада мактаблар педагогик жамоалари томонидан олиб борилаётган ишлар,
пандемия шароитида ўқувчиларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган мусиқа ва санъат тўгараклари фаолияти билан танишдилар. 5 ташаббус майдончасида ўқувчилар ўзларининг қўл меҳнатлари, акварелда, қаламда расм ишлаш, тўқиш, санъати намуналарини намойиш этдилар.
хххх
Шунингдек, туман халқ таълими бўлими секторлар кесимидаги 14-17-38-43-умумий ўрта таълим мактабларида туман ҳокими С.П.Исмоилов ва туман прокурори Х.Т.Қобулов иштирокида «Ота-оналар билан ҳамкорликда таълим сифатини ошириш» мавзусида учрашувлар ташкил этилди. Ушбу учрашувда умумий ўрта таълим мактаби директорлари ва ота-оналар иштирок этди.
«Таълим тўғрисида»ги Қонун ижросини таъминлаш, умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини янада яхшилаш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларини олдини олиш борасида ота-оналар ва педагогик жамоанинг роли каби долзарб масалалар юзасидан фикрлар илгари сурилди.
Избоскан туман ҳокими С.П.Исмоилов барча ота-оналарга фарзандларининг тақдири учун барчамиз бирдек курашишимиз кераклигини айтар экан, уларнинг билим ва малакасини ошириш учун устоз ва мураббийлар билан мулоқотни янада мустаҳкамлаш мақсадида мактаблар кесимида ҳафтанинг бир кунини «Ота-оналар куни» деб эълон қилиниш кераклигини таъкидлаб ўтди.