Избоскан тумани худида вояга етмаган ёшлар билан ишлаш, уларни ота-онага, ватанга, касбга бўлган мухаббатини шунингдек, фавқулодда вазиятлар тизимига қизиқишини ошириш мақсадида, бўлим ходимлари томонидан ўтказилаётган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш борасидаги тарғибот тадбирлари давомида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан: Туман худудида мавжуд 3 та ўрта махсус касб-хунар коллежлари, 56 та мактаб, 47 та мактабгача таълим ташкилотларидаги вояга етмаган ёшларга муҳтарам Юртбошимиз томонидан илм-фан, санъат, спорт, тадбиркорлик ва бошқа кўплаб сохаларда яратилаётган имкониятлар ёшларимизни ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом, бой ва қудратли бўлиб етишишларида улкан омил бўлётганлиги, шунинг учун ҳам юртимиз ёшлари бугун турли сохаларда улкан муваффақиётларга эришиб, Ўзбекистон номини дунёга танитаётганлиги, бу йўлда ўзга юртлардаги ўткинчи хою-ҳавасларга ишонмасликлари, турли хилдаги қонун бузулиш ҳолатлари ва норасмий диний оқимларга аралашмасликлари, жиноятчилик, терроризм каби иллатларнинг салбий оқибатлари тўғрисида ҳамда келажакда эгаллайдиган касб-хунарларини тўғри танлай олиши кераклиги, хар бир ёш авлод астойдил харакат қилиб, илм-фан ва касб-хунарлар сирларини мукаммал ўрганиб, кўплаб ютуқларга эришиши билан ватани олдидаги хизматларни ва бурчларни бажариши мумкинлиги ҳамда шундай касблардан бири қутқарувчилик касбининг масъулиятли ва шарафли эканлиги тўғрисида тушунтирилиб, ушбу касбни эгаллашнинг сирлари, фавқулодда вазиятлар тизимида яратилаётган имкониятлар, янгиликлар тўғрисида маълумотлар берилмоқда.
Ўтказилаётган тадбирлар ва давра сухбатларида вояга етмаган ёшлар билан боғлиқ содир бўлаётган ёнғинлар, сувда чўкиш ва бошқа кўнгилсиз ҳодисалар ҳамда уларнинг аянчли оқибатлари тўғрисида хаётий мисоллар келтирилиб, табиий тусдаги фавқулодда вазиятлардан мухофазаланиш, ёнғинлар келиб чиқишини олдини олиш, овқатдан захарланишдан эхтиёт бўлиш каби хавфсизлик хақида тушунчалар берилмоқда.
М. Нурматов,
Избоскан тумани ФВБ бошлиғи подполковник
Мазкур мақола «Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини ўз вақтида бартараф этишга кўмаклашиш» лойиҳаси асосида тайёрланди. Сертификат рақами 68-13/07.