Туман марказида «Ишонч» кредит савдо марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маълумот учун «Ишонч» кредит савдо кампаниясига2010 йилда Қўқон шаҳрида асос солинган бўлиб, бугунги кунда унинг Хўжаобод, Асака, Қўрғонтепа, Балиқчи, Булоқоши туманларидаги филиаллари аҳоли ҳизматида. Кампаниянинг 24-филиали Избоскан туманида ташкил этилди. Бу марказда аҳолига 35 нафар савдо ходими хизмат кўрсатади.
Марказ очилишида иштирок этган туман ҳокими С. Исмоилов туманимиз аҳлини янги очилган марказ билан табриклар экан, мамлакатимизда тадбиркорликнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратилаётганлигига, бу соҳа доимий Давлатимиз раҳбари эътиборида эканлигига тўхталиб ўтди.
Марказнинг очилиш маросимига бадиий ҳаваскорларнинг чиқиши файз бағишлади.