Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Аҳоли фаровонлигининг гарови Иқтисодий юксалишдир

Маълумки жаҳонда юз бераётган воқеалар, ўзгаришлар дунё иқтисодиётига ўз таъсирини ўтказмоқда. Айниқса, ривожланган мамлакатларда коронавируснинг тарқалиши иқтисодиёт соҳаларига салбий таъсирини кўрсатмоқда. Бугунги долзарб шароитда, давлатимиз раҳбари бошчилигида иқтисодиётимизнинг барқарорлигини сақлаб қолиш борасида кўплаб ижобий ишлар ва ислохотлар ўтказилмоқда. Иқтисодиёт тармоқларини яна жонлантириш, фаолияти тўхтаб қолган корхоналарни тез фурсатларда тиклаш, уларга сезиларли амалий ёрдамлар кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб амалиётга тадбиқ этилмоқда. Бу эса эл-юрт тинчлиги ва фаровонлигининг дастурий ечими ҳисобланади. Барча соҳаларда барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолишга ҳаракат қилинмоқда. Масалан саноат соҳасида 2020 йилда январь-октябрь ойлари давомида жами 562,2 млрд.сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 145,8 фоизни ташкил этмоқда. Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми 2360,2 минг сўмни ташкил этиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 142,7 фоизга ортди. Шунингдек халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариши 323,5 млрд сўмга бажарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 136,3 фоизни ташкил қилди. Аҳоли жон бошига ҳалқ истеъмол моллари хажми 1358,3 минг сўмни ташкил этиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 133,5 фоизга етган. Хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича 2020 йил январь-октябрь ойларида жами хизматлар хажми 322,3 млрд.сўмга етиб ўтган йилга нисбатан 101,3 фоизга ўсди. Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 2020 йил январь-октябрь ойларида жами чакана товар айланмаси хажми 338,3 млрд.сўм бўлиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан            103,6 фоизга ўсиши таъмин-ланди.

Х. Режабов,

Избоскан туман статистика бўлими бошлиғи.

Улашинг: