Ҳозирги кунда электр жиҳозларисиз кунлик ҳаётимизни тасаввур эта олмаймиз. Чунки электр ва электр токи билан ишлайдиган жихозлар ҳаётимиз учун энг зарур воситаларга айланиб бормоқда. Шундай экан электр энергиясидан қандай фойдаланишимиз лозимлигини ўйлаб кўришимиз ҳам зарур. Чунки айрим ҳолатларда энергиядан кандай фодаланишни унутиб қўймоқдамизки, бунинг оқибатида ҳаётимиз учун хавфли бўлган фалокатлар содир бўлмоқда. Масалан қисқа туташув деймиз-у ундан келиб чиқадиган ёнғин-ҳалокат, келтирилган зарар анчайин бўлиши мумкин.
Бир вақтнинг ўзида бир нечта электр жиҳозлардан фойдаланиб электр симларнинг нимжон жойидан қизиш бошланади ва ўта қизигандан сўнг ёнғин келиб чиқади. Уланган электр симларда ҳам ҳудди шу ҳолат юзага келади, уланган жойидан қизиш бошланади ва ёнғин келиб чиқади. Кўп ҳолларда электр симларини лойиҳасиз уйнинг том қисмидан ёки ертўлалардан олиб кирилади. Электр сими назоратсиз қолиб кетади ва фойдаланилган вақтда электр сим қизийди, атрофида тез аланга олувчи маҳсулотлар бўлса ёнғин кенгайиши тезлашади. Афсуски, бугунги кунда худди шу каби холатлар тез тез содир буладиган бўлиб қолди. Натижада хонадон эгалари моддий зарар кўрибгина қолмай жиддий тан жароҳати ҳам олишмоқда. Ёнғин чиқудай бўлса телефонидан “101” рақамлар орқали ёнғин хавфсизлиги хизматига ёнғин ҳақида хабар беринг!
А. СУЯРОВ,
Андижон вилояти ФВБ Корхоналар
биноларида ЁХТТЭ бўлинмаси мутахассиси, сержант