🔸Бу касаллик болаларда кўп учраяпти. Болаларда касалланиш ҳолатларида кузатилган 5 та асосий клиник белги қайд этилган. Булар: бош оғриғи, томоқ оғриғи, ҳолсизланиш, иштаҳа йўқолиши, қорин соҳасида оғриқлар пайдо бўлиши билан белгиланади. Бу белгилар 19 ёшгача бўлганлар ва ёш болаларда кузатиляпти.
🔸Касал болаларнинг аксарияти чарчоқдан азият чекади. Инфекцияни юқтирган чақалоқларда тез-тез йиғлаш ҳолатлари учрайди. Касалланган болаларнинг ярмидан кўпи (53 фоизи) бош оғриғидан шикоят қилган.
🔸Шу билан бирга, уларда қорин оғриғи ҳам кузатилмоқда. Шунинг учун шифокорлар ота-оналарга қорин бўшлиғидаги ноқулайлик билан бир вақтда пайдо бўладиган бош оғриғи бор-йўқлигини фарзандларидан сўраб туришларини маслаҳат беришмоқда.
🔸Коронавируснинг янги штамми билан оғриган болаларнинг деярли ярмида ҳарорат 37 даражадан юқори бўлган. Болаларнинг 38 фоизи томоқ оғриғидан шикоят қилган.
Манба (https://kun.uz/58606064)
👨⚕️«Соғлом ҳаёт» канали