Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги”ги ЎРҚ-611-сон Қонуни қабул қилинган.
Избоскан туманида бу борадақарор ижросини таъминлаш мақсадида Избоскан туман статистикабўлими ва бир қатор масъул ташкилотлар томонидан ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. 2023 йилда бўлиб, ўтадиган аҳолини рўйхатига олиштадбирига тайёргарлик ишлари доирасида биринчи босқичи бўйича жойлардаги корхона ва ташкилотларда, махаллаларда аҳоли ва кенг жамоатчилик вакиллари билан семинар учрашувлари ўтказиб келинмоқда. Семинар учрашувларида аҳолини рўйхатга олиш ишларининг бориши ва унинг мазмуни, мақсади ва вазифалари бўйича тушунтиришлар бериб келинмоқда. Шу кунга қадар 20 та таълим муассасаларида, 13 та махаллаларда, 5 та бошқа ташкилотларда семинар учрашувлари ўтказилди. Семинар учрашувларида фуқароларга 2021 йилда рўйхатга олиш ишларининг бориши, рақамланмаган хонадонларни рақамлаш юзасасидан тегишли тушунтириш ва кўрсатмалар берилди.
Тайёргарлик ишлари доирасида кўчаларга, қишлоқ ва овуларга ном бериш ва илиш, хонадонларни номлаш, рақамлаш, хариталарга мос холда харбир кўча ва хонадоннинг чегараларини аниқ белгилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Х.Режабов,
Избоскан туман статистика бўлими бошлиғи