Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

СИЗЛАР ДОИМО ЭЪЗОЗДАСИЗЛАР

Тўрткўл қишлоғида куни кеча ишга туширилган Халқаро Хотин-қизлар куни-8 Март тантаналари арафасида ўзгача тароват бахш этувчи гулларга бурканган “Бегойим” тантаналар саройига анвойи гулларга ҳамоҳанг туманимизда турли жабҳаларда хизмат қилаётган хотин-қизлар гул-гул очилиб кириб келдилар. Тантана ташкилотчилари ҳар бир ташриф буюрган хотин-қизларимизни баҳор рамзи—анвойи гуллар билан кутиб олдилар.
Тантана бошланиши олдидан вилоят ҳокими Ш. Абдурахмонов барча хотин-қизларни нафосат, янгиланиш, баҳор байрами билан қизғин табриклади.У ўз сўзида Юртбошимиз ҳам айнан аёллар масаласига жиддий қараётганликлари, уларни соғломлаштириш, янги иш ўринлари очиш, айниқса ёлғиз оналар қизларига ўқиши учун тўлов контрактлари тўлаб бериш масалалари аёлларга берилаётган эътиборнинг ёрқин мисоли эканлигига тўхталди. Баҳор ойи яратиш, янгиланиш фасли эканлиги билан бирга байрамларга бойлиги билан аёлларга қиёсланишини айтар экан хотин-қизларни фақат байрам кунигина эмас балки доимо эъзозда эканликларини таъкидлади.
Тадбир давомида туман ҳокими С. Исмоилов сўз олиб, хотин-қизларни байрам билан табриклади. Нуроний онахонлар, лобар қизларга дил изҳорларини йўллади. Уларни нафақат байрам кунлари балки ҳар куни баҳордай чиройли, очилиб юришларига тилак билдирди.
Байрам тантьанасига Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Абдулҳай Каримов томонидан ижро этилган шўҳ тароналар ўзгача файз бағишдади. Шоира Марҳабо Каримова ўз ижодидан намуналар ўқиганда барчанинг кайфияти янада кўтарилди.
Меҳнатда эришган ютуқлари учун аёлларга совға-саломлар тақдим этилди.

Ойистахон ИСЛОМОВА,

«Пахтакор» махсус мухбири.

Улашинг: