Избоскан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими харбий хизматчилари ҳамда № 14-ЁКК шахсий таркиби ходимлари томонидан корхона, ташкилот, муассаса хамда ахоли яшаш уйларида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва унга карши чора-тадбирлар белгиланган булсада олиб борилаётган профилактик ишларга карамасдан содир булаётган ёнгинларни аксарияти ахоли яшаш уйларида юз бермокда, аксарият ёнгинларни очик оловдан эхтиётсизлик билан фойдаланиш, электр симларини ўз вактида янгиламаслик, иситиш печларини мўриконлари носоз холда курилиши окибатида содир бўлмокда.
Содир бўлган ёнғинлар тахлил қилинганда Туман ҳудудида 2020 йилда
28 февраль кунига қадар 7 та ёнғин содир бўлган бўлса, 2021 йил
28 февраль кунига қадар 10 та ёнғин содир бўлган, ёнғинларни таҳлил қилинганда очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизликдан 1 та, иситиш печларининг тутун йўллари носозлигидан 5 та, электр жихозларининг қисқа туташувидан 3 та, Ёш болани назоратсиз қолдирилишидан келиб чиққан
1 та. Ёнғинлар содир бўлган бўлиб, Ёнғинлардан натижасида жами 660130000 сўм моддий зарар кўрилган.
Хозирда шахсий мулк эгалари яъни хужалик юритувчи субъектлар, кичик корхоналар, фирмалар тез ривожланиб бормокда, лекин ушбу шахсий мулк эгалари хам ёнгин хавфсизлиги холатига ўта совуққонлик билан қарамоқдалар. Шунинг учун ёнғин хавфсизлиги ходимлари ўз — ўзини бошкариш органлари, тумангаз, туман электр тармоклари идоралари билан хамкорликда жойларда ёнғин ҳавфсизлиги таъминлаш ишларини олиб бормоқдалар.
Азиз юртдошлар! Ўз қўлимиз ва халол мехнатимиз оркали топган бойлигимизни, хонадонимиз ва фарзандларимизни саломатлигини, тинчлигини, баркарор саклашда бепарво булмайлик.
И.Каримов,
Избоскан туман ФВБ ФВДТ ва ФМ
бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенант