Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ИСЛОҲОТЛАР САМАРА БЕРМОҚДА

Чўнгбоғиш ҚОПида  12 нафар малакали шифокор, 26 нафар ҳамшира, 16 нафар патронаж жами 54 нафар тиббиёт ходимлари ҳудуддаги “Бирлашган”, “Зарбдор”,”Обод”, “Шодлик”, “Қашқарлик”, “Янги обод” маҳаллаларида истиқомат қилаётган жами 16202 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий – санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан қишлоқ оилавий поликлиникамизда кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди,-дейди Чўнгбоғиш қишлоғидаги 29 ҚОП мудираси Донахон Ибрагимова.-Бу эса ҳудудимизда аҳолининг короновирусга чалинишининг олдини олишда муҳим омил бўлди. 2021 йилнинг 18 январидан 18 мартигача аҳоли хатловдан ўтказилди. Хатлов якунига кўра, 1-гуруҳда 6214 нафар фуқаро мутлоқ соғлом тоифасига, 2 – гуруҳда 5942 нафар фуқаро амалда соғлом лекин касалликка мойиллиги борлар тоифасига, 3 – гуруҳда, 3604 нафар фуқаро касалликнинг енгил кечиши билан рўйхатда турувчилар тоифасига, 4 – гуруҳда эса, 221 нафар фуқаро доимий тиббий хизмат хизматига муҳтож тоифаларга ажратилди ва уларга керакли муолажалар, тиббий маслаҳатлар бериб борилмоқда. Ҳозирги кунгача поликлиникада олиб борилган ҳаракатлар туфайли “Бирлашган” маҳалласида яшовчи фуқаро Маҳмуджон Эшматов Республика кардиология марказида, “Шодлик” маҳалласида яшовчи 1981 йилда туғилган фуқаро Акмалжон Даминов Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг вертебрология бўлимида, яна шу маҳаллада истиқомат қилаётган фуқаро Муножатхон Рўзиматова вилоят кўз касалликлари шифохонасида ордер орқали бепул даволаниб қайтдилар. Шу билан бирга Ёрқиной Тошбоева, Орзигул Абдукаримовалар бир кунлик вилоят соғломлаштириш марказидаги тор соҳа мутахассис–шифокорлар кўригидан ўтдилар. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда тажрибали шифокорлардан Қутбиддин Турғунов, Маҳсудахон Муҳиддинова, Жавоҳир Хомиджонов, ҳамширалардан Нигора Жалолова, Дилрабо Юсупова, Ойдиной Ғайназарова, Малохат Ғаниева,Гулноза Болтабоева, Шоира Дадабоева, Шоҳида Солиевалар ҳамкасбларига намуна бўлмоқдалар.

-Ҳозиргача режадаги 1345 нафар фуқародан, 625 нафари коронвирусга қарши эмланди. –сўзини давом эттирди мудира.-Мен бир томондан хурсандманки, илгари коронавирусга қарши эмлаш ишларини фуқароларимиз негадир нотўғри қабул қилгандай зътибор қаратишмасди. Эндиликда поликлиникамизга фуқароларимиз томонидан эмлаш учун тез–тез қўнғироқлар бўлмоқда. Биз эл саломатлигини сақлаш йўлида бундан буён ҳам изланиб фаолият олиб борамиз.

М. Рустамов.

 

Улашинг: