Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

27-июнь «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари» куни!

✅Бугун Избоскан туман ҳокимлиги мажлислар залида туманнинг лангарига айланган устоз журналистлар, матбуот ходимлари ва операторларнинг касб байрами муносабати билан тақдирландилар.

Туман ҳокими С.Исмоилов ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Бахромов журналист ва матбуот ходимларини бугунги касб байрами билан самимий қутлади. Туманимизда фаолиятини олиб бораётган «Пахтакор» газетасининг ижодий жамоаси, туман ҳокимлиги ва туман халқ таълими бўлими матбуот хизмати ходимларининг фаолиятларига омад ва зафарлар тилади. Очиқлик, сўз эркинлиги ва жамиятимиздаги барча йўналишдаги воқеа-ходисаларга нисбатан тўғри ва ҳолис, тезкорлик билан ёндашиб, ўз касбининг янада етуклари бўлишларини тилади. Қолаверса, фахрий, устоз журналистлар ҳам эътибордан четда қолмади. Туман ҳокими С. Исмоилов шу соҳа эгаларини сектор раҳбарлари номидан табриклаб, эсдалик совғалари билан тақдирлади. Журналистлар бундай эътибор учун ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар!

Улашинг: