Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Давлат статистика ҳисоботлари ва кузатувларидан ҳабардормисиз?

Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини баҳолаш, келгуси давр Давлат дастурларини ишлаб чиқиш, ҳудудларнинг иқтисодий ахволини баҳолаб бориш мақсадида, ҳар йили статистика ҳисоботлари шакллари тасдиқланади ва тадбиқ этилади. Шу билан бирга бугунги кунда республикамизда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ўсиб бориш кўрсаткичларини шакллантириш, ёритиб бориш учун пойдеворини яратиш мақсадларида хўжалик юритувчи субъектларида Давлат статистика кузатувлари ўтказилиши белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 24 апрелдаги 3-мб-сон «2020 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори ва Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ кичик бизнес субъектлари томонидан тақдим этиладиган йиллик хисоботларга қўшимча равишда қуйидагилар белгиланди.

Кичик бизнес субъектларида йил давомида ўтказиладиган кузатувлар

Соҳалар Хуқуқий норматив хужжатлар Сўровнома шакли Тақдим этиш муддати Тақдим этувчилар
1 Саноат Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
2020 йил 1 декабрдаги 114-сонли қарорига 1-сонли илова билан тасдиқланган
4-кb (sanoat) Ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг
5 санасигача
Саноат соҳасидаги корхоналар (Белгилаб берилган рўйхат бўйича)
2 Хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
2021 йил 9 апрелдаги 30-сонли буйруғи илова билан тасдиқланган
4 — kb (xizmat) Ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг
5 санасигача
Хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар (Белгилаб берилган рўйхат бўйича)
3 Савдо фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
2021 йил 9 апрелдаги 30-сонли буйруғи илова билан тасдиқланган
4 — kb (savdo) Ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг
5 санасигача
Хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар (Белгилаб берилган рўйхат бўйича)
4 Қурилиш фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
2021 йил 9 апрелдаги 30-сонли буйруғи илова билан тасдиқланган
4 — kb (qurilish) Ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг
5 санасигача
Қурилиш соҳасидаги корхоналар (Белгилаб берилган рўйхат бўйича)
5 Микрофирма ва кичик корхоналар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
2020 йил 17 ноябрдаги 40-сонли қарорига 27-сонли илова билан тасдиқланган
4-КВ savolnoma Ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг
15 санасигача
Кичик корхона ва микрофирмалар (Белгилаб берилган рўйхат бўйича)

 

Мурожаат учун телефон рақамлари: (74) 312-42-26, (91) 601-35-24

Избоскан туман статистика бўлими

 

Улашинг: