«Ёшлар куни» муносабати билан Избоскан туман «Динамо» ўйингоҳида концерт дастури ташкил этилди.
27 июн куни ёшларнинг чин маънодаги шахсий кунига айланиб улгурган, олам-олам қувонч ва шодлик улашувчи «Ёшлар байрами» ўтказилди.
«NIHOL» мукофоти совриндори, Мақом ансабли хонандаси, Избоскан туман фарзанди Адолат Исмоилова ушбу ёшларнинг қувончига шерик бўлди. Сабаби ёшларимининг даврасида куй-қўшиқлар ижро этиши, жонли ижрони халқимиз билан жўровозликда айтиши йиғилганларга манзур бўлди. Туман Маданият марказининг хонандалари эса тадбиримизни янада шиддатли ўтишига сабаб бўлди.
Тадбир жараёнида Избоскан туман 16-умумий ўрта таълим мактабининг фаол ёшлари, ўқувчиларга, кичик ёшдаги болажонларга рақслари орқали одоб, шаҳсий гигиена қоидаларига амал қили