Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Избоскан туманида истиқболли йўналиш – гулчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилади

 

Ҳисоб-китобларга кўра, 10 сотих ерга экилган орхидея гули 850 миллион сўмгача, лилия 450 миллион сўмгача, пион – 320 миллион сўмгача даромад олиш имконини беради.

Шунинг учун Президентимиз томонидан Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги агентлигига вилоятда 27 та маҳаллада 5 мингга яқин хонадонлар томорқасида гул етиштиришни йўлга қўйиб, камида 10 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Андижон, Избоскан, Олтинкўл туманларида кластер усулида гулчилик ривожлантирилади. Жумладан, Избоскан туманидаги Ботиробод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қарийб 50 та оилаларда гуллар парвариши ривожлантирилмоқда.

– Гулчилик даромад манбаи бўлиши билан бирга, хонадонимизни ҳам, кўнглимизни ҳам янада обод ва гўзал бўлишига хизмат қилади. Шунинг учун, бутун вилоятни гулзорга айлантириб, Андижон тажрибасини яратиш керак, – деди Президент.

Улашинг: