Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

КУНЛИК ҚАБУЛЛАРНИНГ СТАТИСТИК КЎРСАТГИЧИ ҚАНДАЙ?

✅Избоскан туман 1-сон Касб-ҳунар мактабида туманнинг барча сектор раҳбарлари ва вилоят ҳокимлигининг масъул раҳбарлари иштирокида кунлик қабул бўлиб ўтмоқда.

📈 Январь ойидан шу кунга қадар қабулларда 5080 нафар фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этди. Ушбу мурожаатлардан 3472 тадан зиёди ижобий ечим топмагани аниқланган.
👉Жорий йилнинг 24 июль санасидан 24 август кунига қадар юқоридаги мурожаатларни ўрганиш ва ҳар бир фуқаронинг муаммоларини тинглаш мақсадида кунлик қабуллар ташкил этилган. Жумладан, хисобот санасига қайта ўрганилган мурожаатлар сони 3280 та бўлиб, 17 август ҳолатига кўра 158 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди.
👉Шундан ўрганиш бошидан ижобий ҳал этилган мурожаатлар сони 2665 та;
👉Ҳуқуқий тушунтириш берилган мурожаатлар сони 583 та;
👉Рад этилган мурожаатлар сони 32 тани ташкил этмоқда.

Мурожаатда кўтарилган масалалар кесимида:
1. Моддий ёрдам, нафақат ва алимент учун 980 та;
2. Электр энергияси ва газ таъминоти бўйича 245 та;
3. Меҳнат ва ахоли бандлиги бўйича 345 та;
4. Кредит олиш бўйича 225 та;
5. Уй-жой олиш бўйича 320 та;
6. Ер низоларини бартараф этиш бўйича 70 та;
7. Соғлиқни сақлаш бўйича 225 та;
8. Ичимлик суви бўйича 102 та;

Суд-ҳуқуқ масалаларига оид:
9. Судга 115 та;
10. Прокуратурага 46 та;
11. Ички ишлар бўлимига 82 та;
12. Бошқа йўналишдаги муаммолар бўйича 525 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларни ўрганиш жараёнида фуқароларнинг ҳар бир истаклари инобатга олинаётгани ахолининг фикрларини чуқурроқ ўрганишга замин бўлмоқда.

📌Бугун ҳам 190 нафардан зиёд фуқаролар ўз мурожаатларини сектор раҳбарларига етказдилар. Бугун режадаги мурожаатларнинг барчаси тингланди. Қарийб бир ой мобайнида тингланган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ечимини топди. Аммо вақт ва ўрганилиши керак бўлган муаммолар ечимини кутмоқда. Шу муносабат билан 24 август кунига қадар ўрганилиши керак бўлган ва вақт талаб қилувчи муаммоларнинг ечимлари тўлиқ бартараф этилади.

Улашинг: