Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Янги кўринишдаги 5 000 ва 10 000 cўмлик банкнотлар чиқарилади

Марказий банк томонидан янги кўринишдаги 5 000 сўмлик ва 10 000 cўмлик банкноталар чиқарилади.

Марказий банк томонидан янги кўринишдаги 5 000 (беш минг) сўмлик ва 10 000 (ўн минг) cўмлик банкнотлар чиқарилади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

19 август куни Олий Мажлис Сенати Кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг ўн саккизинчи ялпи мажлисини 2021 йил 26 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мажлис давомида ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалалар, шу жумладан банкнот ҳақида эълон қилинган.

«Кенгаш мажлисида Марказий банк томонидан янги кўринишдаги 5 000 (беш минг) сўмлик ва 10 000 (ўн минг) cўмлик банкнотларнинг чиқарилиши тўғрисидаги масала кўриб чиқилди», дейилади Сенат хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 2013 йил июнида 5 минг сўмлик, 2017 йил мартида 10 минг сўмлик банкнотларни муомилага киритганди.

10 минг сўмликнинг ҳозир амалда бўлган кўринишида Ўзбекистон Республикаси Сенат биноси, 5 минг сўмликда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси тасвирланган. Сенат ташқи ишлар вазирлигининг эски биносига кўчиб ўтиши режалаштирган. Банкнот дизайни ўзгариши шу билан боғлиқ бўлиши мумкин.
#Марказий банк

Улашинг: