Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Статқўм бозорлардаги нарх-навони эълон қилди

Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида картошка 1500 – 5000 сўмдан, ўсимлик ёғи эса 14000 – 24000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказиб, маълум қилди.

Қўмита кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

Жорий йил 18 август ҳолатига кўра:

Суякли мол гўшти (1 кг) — 45000 – 68000 сўм
Қўй гўшти (1 кг) — 52000 – 80000 сўм
Картошка (1 кг) — 1500 – 5000 сўм
Пиёз (1 кг) — 800 – 3000 сўм
Сабзи (1 кг) — 3000 – 10000 сўм
Тухум (10 дона) — 5000 – 14000 сўм
Гуруч (1 кг) — 5000 – 18000 сўм
Ўсимлик ёғи (1 л) — 14000 – 24000 сўм
Шакар (1 кг) — 7500 – 9000 сўм

Хабарга кўра, нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб ҳам, нархларнинг тебраниш ҳолатини кўриш мумкин.

Маълумот ўрнида, жорий йил 4 августда кузатилган нархлар билан ҳозирги нархлар ўртасида деярли фарқ йўқ.
Юлдуз Абдурашидова

Улашинг: