Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

муносабат

  • ·         Ўқитувчилардан мажбурий тиббий кўрик учун ўртача 150 минг сўм ундирилаётгани ҳақида Kun.uz эълон қилган мақолага Молия вазирлиги муносабат билдирди.
  • uz республика бўйлаб ўқитувчилардан мажбурий тиббий кўрик учун ноқонуний равишда пул ундирилаётгани ҳақида мақолаэълон қилган эди. Унда ўқитувчи-педагогларнинг мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши бепул эканлиги қонунда белгиланган бўлса-да, амалда улардан 150 минг сўм атрофида пул ундирилаётгани айтилганди.
  • Меҳнат кодексининг 214-моддасида, бу кўрик учун педагоглар пул тўламасликлари белгиланган.
  • Мақолага Молия вазирлиги муносабат билдирди. Муносабатда ёзилишича, “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомда умумтаълим мактабларининг педагог ходимлари мажбурий тиббий кўрикдан бир йилда бир марта ўтказилиши белгиланган бўлиб, бунда тиббий кўрикдан ўтказиш пуллик асосда амалга оширилиши назарда тутилмаган.
  • “Шунингдек, тиббий кўрикни амалга оширувчи бирламчи тиббий санитария давлат тиббиёт муассасаларининг таъминоти бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини ҳамда ушбу муассасалардаги тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кўрик асосий иш вақти давомида ўтказилишини инобатга олиб, давлат таълим муассасаларида ишловчи педагоглардан тиббий кўрик учун пул талаб қилиши мақсадга мувофиқ эмаслигини билдирамиз”, – дейилади муносабатда.
  • Молия вазирлигига кўра, президентнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, бирламчи тиббий-санитария муассасаларини дори ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун 2021 йил якунига қадар давлат бюджетидан қўшимча 165 миллиард сўм ажратилиши белгиланган бўлиб, бирламчи тиббий санитария муассасалари тиббий кўриклар ўтказиш учун зарур бўладиган реагент ва тиббий буюмларни харид қилишда мазкур маблағлардан ҳам фойдаланиши мумкин.
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирча масалага изоҳ бермади.

Улашинг: