Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши айтилди

Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши айтилди

Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар эълон қилди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига 77 нафар доимий аҳоли сони тўғри келган.

Қайд этилишича, 1991 йилда Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига 46,1 киши тўғри келган.

Бундан олдин, Ўзбекистонда 30 йил ичида доимий аҳоли сони 13,9 млн кишига ошгани хабар қилинганди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 1991 йилда доимий аҳоли сони 20,6 млн кишини ташкил этган.

Республиканинг доимий аҳолиси сўнгги 30 йил ичида 13,9 млн кишига ошган.

2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн кишини ташкил этган.

 

Улашинг: