Ёшим 53 да. Яқин масофадаги ёзувларни ўқишга қийналаман.
🔘 Саидахрор
✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:
✅ Бу ҳолат кўриш ўткирлигининг ёшга боғлиқ ўзгариши бўлиб, асосан 40 ёшдан кейин кузатилади. Бугунги кунда кўп учрайдиган ҳолатлардан бири ҳисобланади.
Кўриш ўткирлигида ўзгариш кузатилиши билан офтальмолог кўригига бориш лозим. Керакли даво муолажаларини ўз вақтида олиш ва кўзда ортиқча зўриқишларни олдини олиш учун махсус кўзойнаклардан фойдаланиш зарур.
❗️Бундан ташқари, кўз учун машқларни ҳар куни бажариш, турли гаджетлардан кўп фойдаланмаслик, ётган ҳолатда китоб, журнал ўқимаслик, витамин А ва Е га бой бўлган маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш лозим.