“Гриппол”ва Sinovac вакциналари билан эмлаш давом этмоқда
Избоскан туман ахолисини юқумли касалликлардан химоя қилиш мақсадида туман СЭО ва ЖСХ ходимлари фаолияти ҳақида
Избоскан тумани ахолисининг кичик ёшдаги болалар ўртасида Грипп ва Ўткир респиратор вирусли инфекцияларни кўпайишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси СЭОваЖСХнинг 30.10.2021 йил кунги 133-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида грипп касаллигига қарши “Гриппол” вакцинаси билан туманда фаолият кўрсатаётган барча Давлат тасарруфидаги бюджетга қарашли Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчиларини эмлаш учун жаъми 14 882 доза гриппга қарши оммавий эмлаш ишлари амалга оширилади.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 2017-2020 йилларда Ўзбекситон Республикасини ривожлаништиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Харакатлар стратегияси Давлат дастурининг 4-стратегик йўналиши ижтимоий сохани ривожлантириш устивор йўналишлари 23-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилнинг 15 ноябрь кунидан бошлаб, 2007-2008-2009 йилларда туғилган жами 5480 нафар қизлар ўртасида одам папилломаси вирусини (бачадон бўйни раки касаллигини олдини олиш) олдини олиш мақсадида оммавий эмлаш тадбирлари олиб борилиши режалаштирилган.
ЎзРесССВнинг 2021 йил 15 февралдаги “Коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш жараёнларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги 31-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида хозирги кунда коронавирус инфекциясига қарши туманимизда 6 турдаги вакциналар мавжуд бўлиб, 2021 йил 28 октябр кунидан Sinovac вакцинаси хам олиб келтирилди. Ушбу вакцинанинг бошқа вакциналардан афзаллик жихати эмизикли аёллар, иммунитети заиф ахоли вакиллари хам эмланиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Эпидемик кўрсатмага асосан ўтказиладиган эмлаш тадбирларига туман СЭО ва ЖСХ ходимлари мутахасислари жалб этилади.
Валижон Қодиров,
Избоскан туман СЭО ва ЖСХ бошлиғи.