Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЖИЗЗАХЛИКЛАРНИ ҲАЙРАТДА ҚОЛДИРГАН ҚИЗАЛОҚЛАР…

30 октярь куни Жиззах вилоятида Туризим ва спорт бошқармаси томонидан ташкил этилган спорт мусобақаларида Избосканнинг жажжи спортчилари ҳам иштирок этдилар. «Афсона болажон» НМТТ нинг 6 нафар тарбияланувчилари спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича Республика турнирида фахрли 1-ўринни эгаллаб диплом ва медаль ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Бу ютуқлар билан фахрланамиз, албатта.  Лекин бизнингча  Избоскан тумани салоҳияти ва Республикада тутган ўрнига қараганда кўпроқ дилбандларимиз қатнашишлари ва туманимиз шарафини ҳимоя қилишлари зарур эди. Нега энди давлат мактабгача таълим ташкилотларидан Республика турнирида қатнашадиган тарбияланувчилар топилмади? Нима бошқа мактабгача таълим ташкилотлари мутасаддиларининг «Афсона болажон» НМТТ жамоасидан кам жойи борми? Уларнинг салоҳияти етмаяптими? Ёки кун ўтса бўлдими?

 

Улашинг: