Избоскан туман ҳокимлиги Вояга етмаганлар билан ишлаш шўъбаси ва Избоскан туман Ички ишлар бўлими Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар ҳамда туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш ҳамда вояга етмаган ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий қисмида тарбиявий-профилактик тадбир ташкил этилди.
200 нафардан зиёд ўқувчилар ҳарбий қисмдаги шарт-шароитлар ва ҳарбий-техник жараёнлари билан танишдилар. Ҳарбий қисм хизматчилари томонидан ўқувчилар учун кўргазмали чиқишлар ташкил этдилар. Қолаверса, ўргатилган зотдор от ва итлар йиғилганларга намойиш этилди. Ҳарбий қуроллар билан таништирилди ва ҳарбий автомашиналар тўғрисида маълумотлар берилди. Тадбир якунида йигитлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди. Тадбир барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Абду НОСИР
Материал «ОАВлар билан ҳамкорликда ёшларни юртга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга, уларни оммавий маданиятнинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоя қилишга кўмаклашиш» лойиҳаси асосида тайёрланди.