Хусусий мактабларда ҳам 24 январга қадар таътилни узайтириш тавсия этилди
Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш мақсадга мувофиқ, деб баёнот берди (https://t.me/uztdi/3916).
Шунингдек, қишки таътил даврида ўқувчиларга озиқ-овқат берилмаслиги ҳамда бошқа сарф-харажатлар қилинмаслигини инобатга олган ҳолда уларнинг ота-оналаридан шу муддатлар учун тўлов ундирилмаслиги тавсия этилган.