Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ИЗБОСКАН ТУМАНИДА

Шуҳратбек Абдураҳмонов Избоскан туманидаги Дарёбўйи маҳалласида бўлиб, амалий жараён билан танишди.

Дастлаб, вилоят ҳокими, 22 январь куни мазкур маҳалла фуқаролари билан ўтказган очиқ мулоқот давомида бериб ўтган топшириқларнинг ижролари билан қизиқди. Шунингдек, маҳалланинг таклифий лойиҳалари билан танишди.

Вилоят ташкилот раҳбарлари ҳамда туман сектор раҳбарлари бир ҳафта давомида ушбу маҳаллада амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларини тинглади. Сўнг вилоят ҳокими Дарёбўйи маҳалласида иш ташкил этаётган ҳар бир фуқаро ва хонадон вакиллари билан учрашди.

Уларнинг кайфияти ва фикрлари билан қизиқиб, маҳалла учун яна қандай ислоҳотлар қилиниш кераклиги ҳақида мулоҳазаларини эшитди. Уларнинг саволларига жавоб берди.

Ушбу маҳаллада сув тармоқлари тортилиши, қолаверса, табиий ва суюлтирилган газлар билан аҳолини таъминлаш ишлари олиб борилиши, бетон таянч устунлари ўрнатилиб, фуқароларнинг электр энергиясига бўлган талаблари янада яхшиланиш жараёнларини кўздан кечирди.

Маҳалла аҳли ўзларига кўрсатилаётган ғамхўрлик, яратилиб берилаётган шарт-шароитлар, олиб борилаётган ишлардан мамнун эканликларини изҳор қилдилар.

Абду НОСИР.

Улашинг: