Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ТИББИЙ КЎРИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан, ҳасталиги сабабли азият чекаётган фуқароларимизнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда саломатлигини тиклашлари учун февраль ойи “Саломатлик ойлиги” деб эълон қилинди.

Андижон вилояти ҳокимининг ташаббус ва топшириқларига кўра Избоскан туман ҳокимининг тегишли кўрсатмалари асосида туманимиздаги мавжуд 63 та маҳалланинг ҳар бирида, белгиланган жадвал асосида, чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилиши давом этмоқда.

Мазкур ойлик давомида бемор фуқароларимиз 3 поғонада: 1-Республика миқёсида,

2-Вилоят миқёсида,

3-Туман даражасида даволанишлари ташкил этилганини эслатиб ўтамиз.

Шу муносабат билан, бирламчи тиббиёт муассасалари ҳасталиги сабабли ҳозирда юқори технологик жарроҳлик амалиётига муҳтож ва бу амалиёт учун моддий маблағ етказа олмаётган, шунингдек консерватив (жарроҳлик амалиёти зарур бўлмаган) йўл билан  даволанишлари зарур бўлган фуқаролар тўғрисида туман тиббиёт бирлашмасининг қуйидаги раҳбар ва масъул ходимларига маълумот бермоқдалар.

▪️Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – Абдужабборов Ахрорбек Абдугаппарович – 97-997-30-80

▪️Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари-Тўхтабоев Мамашокир Абдурашидович- 90-547-00-59.

▪️Туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси тиббий назорат ҳайъати раиси -Иргашев Жахонгир Ғофуржонович- 91-614-44-98.

▪️Туман тиббиёт бирлашмаси координатори- Назиркулов Файзулло Баходирович — 88-989-04-42.

Ушбу ўтказиладиган тиббий кўрикларга тиббиёт муассасаларини 20 дан ортиқ тор соҳа мутахассислари ҳамда бошқа алоқадор мутасаддилар жалб қилинмоқда.

Тиббий кўрик давомида фуқаролар саломатликларини кўздан кечириш билан бирга турли саволларига ҳам тўлақонли жавоблар олмоқдалар.

Улашинг: