Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 31.01.2022 йил куни “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 46-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида” ги низом тасдиқланиб, эндиликда, Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа мақсадли дастурларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларида назарда тутилган давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича соҳавий рейтингда мавжуд бўлган қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлашда хамда Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш соҳасидаги харидларга нисбатан ушбу низом қўлланилади. Шунингдек, агар қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа мақсадли дастурларда назарда тутилган давлат бюджети маблағлари билан бирга бюджетдан ташқари маблағлар жалб қилинган бўлса, қурилиш-пудрат ташкилоти мазкур низом талаблари асосида аниқланади. Мазкур низом давлат буюртмачиларининг бир шартнома бўйича қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 6000 бараваридан ортиқ бўлган қурилиш соҳасидаги электрон тендерларга мажбурий тадбиқ этилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 6000 бараваридан кам бўлган қурилиш соҳасидаги электрон тендерларга ушбу низом талаблари тавсиявий аҳамиятга эгалиги белгиланди.

Низомга кўра давлат буюртмачиси экспертиза марказининг ижобий экспертиза хулосасига мос келадиган электрон шаклда тақдим этиладиган қиймат ресурс харажатлари (иш ҳақи, машина ва механизмлар ҳажми, нархи кўрсатилмаган ҳолда) тўғрилиги ва электрон тендер савдолари ғолиби билан белгиланган тартибда пудрат шартномасини тузиш бўйича, тендер ташкилотчиси эса давлат буюртмачисидан олинган ҳужжатларни кўпи билан 3 иш куни давомида ўрганиб чиқиши ва уларнинг белгиланган тартибда эълонга жойлаштириши, хамда эълонга жойлаштирилган электрон маълумотларнинг тўлиқлигига, тўғрилигига ва бир-бирига мувофиқлигига жавобгар этиб белгиланди.

И.Р.Хусанбоев,

Андижон туман адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси

 

 

 

 

Улашинг: