Избосканликлар Қорақалпоғистоннинг Жузим боғида избосканча сумалак тайёрладилар. Улар сумалак тайёрлаш жараёнида юртимизда миллий анъана ва қадриятлар бардавомлигини сақлаш масалаларига катта эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтдилар.Айнан сумалак таомининг тарихига ҳам қисқача тўхталдилар.. Жумладан, сумалак тайёрлаш анъанасининг тарихи қадим-қадимларга бориб тақалади. Манбаларда қайд қилинишича, қадимги аждодларимиз эрта кўкламда келаётган йилнинг баракали бўлишини ният қилиб, ўсимликлардан бирини туйиб, ширасини олганлар ва маросим амалларини бажариш чоғида уни тановул этганлар.
Дарҳақиқат, “Наврўз” барчамиз учун шарқона янги йил дебочаси, маънавиятимизнинг узвий қисмига айланиб кетган энг қадимий, асл миллий байрам сифатида азиз ва мўътабардир. Сумалак эса “Наврўз”нинг шоҳ таомидир!
Суратларда избосканликларнинг жузимликлар билан биргаликда сумалак пишираётган онларидан лавҳалар.
АбдуНОСИР